Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилБарчамиз турли шовқинлар қуршовидамиз. Хонадонимизда ишлаб турган маиший техника, зув-зув қатнаётган автомобиллар ва бошқа овозларга қулоғимиз ҳатто ўрганиб қолган. Дунё олимлари эса мияга ҳар-ҳар замонда бўлса ҳам сокинлик кераклигидан огоҳлантирмоқда.
АҚШдаги «Duke» университети олимлари 2013 йилда шовқиннинг мияга таъсирини ўрганиш мақсадида тадқиқот ўтказди. Ҳар куни икки соат ҳеч қандай шовқинсиз, тинчликда сақланган каламушларнинг бош миясидаги ўзгариш олимларни ҳайратга солди: қисқа вақт ичида миянинг ҳиссиёт ва хотирага жавобгар қисмида янги ҳужайралар пайдо бўлди. Тинчлик мия ҳужайралари регенерацияси (қайта тикланиши)ни рағбатлантиради, деган хулосага келди мутахассислар.
Бутун тана дам олаётганда ҳам мия ишлашдан тўхтамайди. Осудалик чоғида у кун давомида олган маълумотларини таҳлил қилиб, кераклиларини ўзлаштиради. Агар бу жараён самарали кечса, яъни шовқин ва бошқа халал берувчи омиллар таъсир қилмаса, ўзлаштирилган маълумотлар ҳис-туйғу, хотиралар ва фантазия билан қориштирилади. Натижада янги ижодий намуна ҳосил бўлади.
Ҳаммага маълум: доимий шовқин қулоқ пардаси ва мияга салбий таъсир қилади. Иш вақтининг асосий қисми шовқинда ўтадиган касб эгалари қонида стресс гормони кўп миқдорда бўлишини тиббиёт ходимлари аллақачон исботлаган. Сокинлик эса бутунлай акс таъсир қилади: мия ва танадаги зиқликни аритади. АҚШдаги Саломатлик миллий университети олимлари қон босимининг ошиши ва мияда қон айланишининг бузилишида шовқиннинг ҳам катта ҳиссаси борлигини исботлади. Уларнинг фикрича, мусиқа тинглаб дам олгандан кўра, икки дақиқа тинч жойда ўтириш яхшироқ экан.
Ақлий меҳнат билан шуғулланувчи айрим кишилар мусиқа тинглаган ҳолда яхшироқ ишлашини ёки шовқин-суронларга аҳамият бермай, бемалол вазифасини уддалашини айтади. Шовқиннинг руҳиятга таъсирини ўн йил давомида ўрганган АҚШ психологлар ассоциациясининг бир гуруҳ олимлари эса буни рад этмоқда. Уларнинг фикрича, шовқин таълим самарадорлигини пасайтирувчи сабаблардан бири. «Чунки у диққатни тез-тез бўлади ва оқибатда хато қилишингизга олиб келади. Темир йўл ёки автомобиль йўлларига яқин жойда таълим олувчи-яшовчи ўқувчиларнинг ўзлаштириши тинч ҳудудлардаги ўқувчиларникидан сезиларли пастлиги аниқланган. Лекин бу ҳаммасига шовқин айбдор дегани эмас. Битта ижобий факт ҳам бор: шовқин-суронда яхши аҳамият бермай, қабул қилинган маълумотларни мия кейинроқ қайта тиклаши ва таҳлил қилиб, ўзлаштириши мумкин. Аммо бунинг учун ҳам тинчлик керак», дейди ассоциация тадқиқотчиси Эми Новотней.
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил