Узун ва қуюқ киприклар кўзлар гўзаллигини янада ёрқинроқ ифодалайди. Шу боис уларга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Киприкларнинг табиий қалин ва узун, қайрилма бўлиши инсон организми ҳамда саломатлигига боғлиқ.
Бу — носоғлом инсонларда киприклар қисқа ёки юпқа бўлади дегани эмас, албатта. Киприкларингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, тушкунликка тушманг. Асосийси, сифатсиз туш, яъни киприк бўёвчи воситалардан фойдаланманг. Уларни узун, қалин ва ялтироқ тусга киришини истасангиз, табиат инъомларидан фойдаланинг.
Масалан, канакунжут мойига икки томчи А дармондорисидан томизинг ва аралаштиринг. Бу аралашмани ҳар куни киприкларингизга суртинг. Бу уларни ўстиради ва ялтироқ бўлишини таъминлайди.
Бодом ва шафтоли мойи ҳам киприкларнинг ўсиш жараёнини тезлаштиради ва тўкилиши олдини олади.
Канакунжут ва чакамуғ мойига Е дармондориси ва алоэ шарбати тенг миқдорда аралаштирилиб, бир ой давомида ҳар куни киприкларга суртилса, улар қалин ва мустаҳкам бўлиб ўсади. Бу шунингдек, киприк тўкилиши касаллигининг олдини олади.
Сариқ сочли бўлсангиз, кундузи кулранг ёки малла тушдан, кечки базмлар учун қора тушдан фойдаланинг. Буғдойранг ёки қорамағиз аёллар учун қора рангли туш афзал. Киприклар четини бўяш учун ингичка ва калта чўткалардан фойдаланинг. «Зигзаг»симон ҳаракат билан пастки киприкларни бўяш мумкин. Бўялган пастки киприклар кўзни янада жозибали кўрсатади.
Гўзал СОЛИЕВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил