Экоолам      Бош саҳифа

«МЕНГА ФАҚАТ ШУНИ ОЛИБ БЕРАСИЗ!»

ёхуд ўсмир хоҳишларини қай даражада инобатга олиш керак?

«МЕНГА ФАҚАТ ШУНИ ОЛИБ БЕРАСИЗ!»

— Қизим бу йил мактабни тамомлайди. Бир қараса, дугоналари билан туғилган кунга боргиси келади. Яна бир қараса, энг сўнгги урфдаги кийимларни хоҳлаб қолади. Унинг ҳамма эҳтиёжларини қондиришга баъзан имкон топа олмайман. Лекин «йўқ», деб кескин рад этиш ҳам қийин. Шундай пайтларда психолог маслаҳатига эҳтиёж сезаман.

Мавлуда АБДУРАҲИМОВА,

Тошкент вилояти   

— Балоғат давридаги ёшларнинг катта бўлишга иштиёқи кучайиб бориши билан хоҳиш-истаклари ҳам юқори поғонага кўтарилади, — дейди психолог Роза МЕЛИБОЕВА. — Буни қизларнинг ўзига оро бера бошлаши, йигитларнинг ўз кучига ишониб, тез қарор қабул қилиб қўйи шида кўришимиз мумкин.

Ўсмир хоҳлаётган, қилаётган ишларининг охири нима билан тугашини ҳамма вақт ҳам англайвермайди. Чунки уларда ҳаётий тажриба ҳали кам, ёш жиҳатидан ҳам бу имкониятга эга эмас. Агар ўсмирнинг кўнглига қараб, барча истакларини инобатга олаверсак, уларда худбинлик туйғуси кучайиб кетади. Қаттиқроқ турадиган бўлсак, аксинча, ўзига баҳоси пасайиб, ишончи камайиб кетиши мумкин. Ота-она фарзандининг хоҳишларини рад этаётганда битта сўз билан «йўқ», «олиб бермайман», «қилмайсан», «бажармайсан», деб кескин тақиқ йўлини танламасдан, уларга қарори нотўғри эканини ётиғи билан тушунтириши керак.

Бундай ёшдаги болада мустақил бўлишга кучли эҳтиёж пайдо бўлади. Уларнинг мустақиллигини ушлаб турадиган нарса моддий жиҳатдан ота-онага қарамлигидир. Агар у моддий жиҳатдан ҳам мустақил бўлиб қолса, хулқ-атворида жуда кўп салбий иллатлар келиб чиқиши ҳеч гап эмас.

Боланинг хоҳишларини тушунтиришларсиз қайтариш мумкин эмас. Истакларнинг кетма-кет рад этилиши унга нисбатан ҳақорат бўлиб туюлади. Хушчақчақ, фикрларини тез ташқарига чиқарадиган, киришимли, гина сақламайдиган болалар билан ишлаш анча осон. Озгина мақташ, рағбатлантириш билан уни тушкун кайфиятдан олиб чиқиш мумкин. Ўсмирлик даврида жуда кўп болаларда камсуқумлик, бошқалар билан муносабатга кириша олмаслик ҳолати кузатилади. Бу эндокрин тизимдаги иккиламчи ва буйрак ости безларининг фаолияти ўзгариши ҳисобига рўй беради. Бу даврда ота-она ва устозлар унинг хоҳишларини қондирмасликнинг сабабини юмшоқлик билан тушунтиришлари лозим.

Бундай даврда болани жазолаш (айниқса, кўпчиликнинг олдида) акс таъсир кўрсатиши мумкин. Сабаби —  ўсмирда ғурур масаласи биринчи ўринда туради. Ота-она танбеҳ бераётганда ҳам эҳтиёт бўлиши керак. У билан ҳисоблашаётганини ҳис қилдириб, ҳурмат билан ёндашиб, истагини қондирмасликнинг сабабини тушунтириш керак.  Шундагина бола ҳақиқатан ҳам ота-онасининг имкони йўқлигини тушунади. Хоҳишларини амалга оширишдан аввал ким биландир ҳисоблашиши кераклигини англайди. Масалан, «Сенга шу нарсани олиб беришимдан аввал опангга мана бу зарурроқ, бунинг учун маблағимизнинг шунчасини сарфлашим керак», деб нима учун унинг эҳтиёжини қондирмаётганинг­изни тушунтириш керак.

Ибн Синонинг таъбири билан айтганда, «Биз кимгадир ниманидир насиҳат қилмоқчи бўлсак, аввало, ўзимизда мужассам бўлмоғи лозим», деган ҳикматли гапининг асл маъноси ҳам шунга қаратилган.

Ҳар бир ота-она ўз фарзандини бекам-кўст катта қилишни истайди. Лекин бу унинг барча истакларини бажариш, оғзидан чиққанини муҳайё қилиш дегани эмас, албатта. Ахир, катта ҳаёт бўсағасида турган ўсмирни турмушнинг «мушт»ларига дош бера оладиган қилиб тарбиялаш масаласи ҳам бор. Уларда ҳар томонлама соғлом муҳитда бўлиш кўникмасини шакллантириб бориш эса эртанги кун учун мустаҳкам пойдевор саналади.

Шаҳноза ШОЖАЛИЛОВА,

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔9

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 9    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 34    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар