Мутахасcислар инсон ички дунёсини ўрганишни айнан кўздан бошлашни тавсия қилади. Негаки, киши ҳис-туйғулари унинг кўзларида акс этаркан. Шу боис бўлса керак, кўзга «қалб ойнаси», деб ҳам нисбат берилади. Таъкидланишича, ҳар бир инсоннинг кўз ранги такрорланмас ва ўзига хос экан.
Тим қора кўзлар — инсоннинг қалби жўшқин ва муҳаббатга тўла эканидан далолат. Бундай кўз соҳибларига ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди. Бошлаган ишлари қувончдан ташқари, ташвиш келтиришини билса-да, ўз ниятидан қайтмайди.
Жигарранг кўзли кишилар жозибадорлик, сезгирлик, донолик каби хислатлар эгаси. Ҳар лаҳзадан завқ олиб яшашга интилишади. «Лов этиб ёниб, пуф этиб ўчади», деган ибора айнан уларга хос. Жуда киришимли ва атрофдагилар билан тез дўстлашади. Бундай кўзлар соҳиби бир кўришдаёқ севиб қолиши ва тезда унутиб юбориши ҳам мумкин.
Кўк кўзли инсонлар жуда романтик, ҳиссиётга берилувчан ва таъсирчан бўлади. Ўзи учун қадрли инсонга чексиз меҳр-муҳаббат бера олади. Баъзан режалаштирган иши кутилмаган тус олади. Бундай кишиларда ҳақиқатгўйлик жуда кучли шаклланган бўлади. Улардаги энг асосий камчилик — такаббурлик ва кибр. Кўпинча ўзини ҳақ, деб атрофдагиларнинг фикри билан қизиқмайди.
Мовий кўзли инсонлар — табиатан оғир-босиқ феъл-атворга эга. Уларни ёлғон-яшиқ билан «эритиш» қийин. Мовий кўзлилар мақсад сари интилувчан бўлади. Ҳиссиётларга берилиш уларга бегона. Бирор муаммога дуч келган ҳолатда ҳам ўзини йўқотиб қўймайди.
Кулранг кўз эгалари — жуда ақлли ва қизиқувчан бўлади. Улар учун аҳамиятсиз нарсанинг ўзи йўқ. Ишда ҳам, оилада ҳам омади чопган. Агар сиз танлаган инсоннинг кўзлари кулранг бўлса, омадингиз келганидан далолат. Бундайлар севги бобида жуда вафодор. Ўз навбатида, сиздан ҳам оташин муҳаббат кутади.
Яшил кўз соҳиблари — жуда мулойим бўлади, самимиятни қадрлашади. Дўстлари эса уларнинг меҳрибонлиги ва қатъияти учун ҳурмат қилишади. Яхши ҳамсуҳбат. Айниқса, инсонларнинг дардини жим ўтириб тинглай олади. Улардаги бир фикрда мустаҳкам тура олиш хислати раҳбар лавозимида ишлашига ёрдам бериши мумкин.
Кўкимтир-сарғиш кўзлар — жуда кам учрайдиган инсонлар. Бундай кишилар ноёб иқтидор эгалари саналиб, ҳатто, ўзгалар ўй-хаёлларини ўқий олишлари мумкин. Ҳар бир ишга ижодий ёндашишади. Ҳамма билан ҳам бирдек дўстлашиб, чиқишиб кетавермайди. Аввал пухта ўрганиб, кейин яқин муносабат ўрнатади.
Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА
тайёрлади.
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?
🕔11:00, 04.12.2025
✔40
Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.
Батафсил
Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?
🕔10:59, 04.12.2025
✔36
Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.
Батафсил
Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик
🕔10:54, 04.12.2025
✔28
Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз
Батафсил