Зоминда тиббий хизмат сифати ўрганилди
Ҳудудларда аҳолининг дардини тинглаш, муаммоларига ечим топиш депутатларнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ольга Литвинова Яшнобод туманидаги «Бирлашган» маҳалласи аҳолиси билан учрашиб, ҳудуддаги ижтимоий ва коммунал масалаларни ўрганди.
Хусусан, аҳоли кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи «Достон Коммунал» бошқарув компанияси фаолиятидан норозилик билдирди. Мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилмаётгани, уйларнинг том қисмини таъмирлаш, йўл қопламаларини тиклаш, болалар ва спорт майдончаларини янгилаш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, кексалар учун қулай дам олиш масканларини ташкил этиш таклиф қилинди.
Депутат 30-сонли оилавий поликлиника фаолияти билан ҳам танишди. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида рўйхатга олиш бўлими янги компьютерлар билан таъминланган. Бироқ, поликлиника ҳудудидаги болалар ўйин майдончасини янгилаш зарурати бор.
Учрашув якунида кўтарилган масалалар ва таклифларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўриладиган бўлди.
Ҳудудларда аҳолининг дардини тинглаш, муаммоларига ечим топиш депутатларнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
БатафсилҲаётда баъзан кичикдек кўринган, аммо кишининг кундалик турмушига таъсир қиладиган муаммолар ҳам учраб туради.
БатафсилНаманган вилоятининг Уйчи туманида ҳам табиатни яшиллаштириш ва ҳавони тозалаш борасидаги ишлар кўлами кенгаймоқда. Ёркатай, Исломобод ва Мирзаровот маҳаллалари ҳудудида кенг кўламли кўчат экиш акцияси ташкил этилди.
Батафсил