Етти кун      Бош саҳифа

Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби

Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Экологик назорат:  чиқиндилар бошқаруви  ва масъулият талаби

Айниқса, Оролбўйи минтақасининг ўзига хос экологик шароитида ҳар бир кўча ва аҳоли масканининг озодалиги бевосита фуқаролар саломатлиги ҳамда турмуш сифатини белгилайди. Шу нуқтаи назардан, Нукус шаҳридаги «Жеке терек» маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги экологик ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Респуб­ликаси партия ташкилоти раиси Айсанем Бегимова ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Айжамал Юсупова иштирок этди. Халқ вакиллари маҳалла «еттилиги» билан бевосита мулоқот ўтказиб, ҳудудни ободонлаштириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш тизимининг самарадорлиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги кечиктириб бўлмас вазифаларни атрофлича муҳокама қилдилар.

Аҳоли мурожаатлари асосида маҳаллада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ҳам кўздан кечирилди. Хусусан, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида ҳосил бўлаётган чиқиндиларни фақат белгиланган махсус майдончаларга жойлаштириш, туташ ҳудудларни озода сақлаш ҳамда маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетилишини қатъий йўлга қўйиш бўйича тадбиркорларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. Тадбиркорлик фаолияти аҳолининг тоза ва хавфсиз муҳитда яшаш ҳуқуқига дахл қилмаслиги, санитария талабларига тўлиқ жавоб бериши шартлиги таъкидланди.

Ўрганиш давомида айрим ҳудудларда чиқиндиларнинг тўпланиб қолиши билан боғлиқ камчиликлар қайд этилиб, санитария-тозалик ҳолатини зудлик билан яхшилаш, ноқонуний чиқиндихоналар пайдо бўлишининг олдини олиш бўйича масъуллар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди. Маҳалла ҳудудида экологик маданиятни юксалтириш, санитария осойишталигини сақлаш ва тизимли тозаликни таъминлашда жамоатчилик назорати ҳамда депутатлик ўрганишлари изчил давом эттирилади.




Ўхшаш мақолалар

Экологик назорат:  чиқиндилар бошқаруви  ва масъулият талаби

Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби

🕔11:03, 18.09.2026 ✔46

Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Батафсил
«Депутат танлови»дан  Деҳқонободдаги  26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

🕔11:03, 18.09.2026 ✔38

«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида  маърифий учрашув

Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув

🕔11:02, 18.09.2026 ✔42

Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик назорат:  чиқиндилар бошқаруви  ва масъулият талаби

    Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби

    Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

    ✔ 46    🕔 11:03, 18.09.2026
  • «Депутат танлови»дан  Деҳқонободдаги  26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

    «Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун

    «Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

    ✔ 38    🕔 11:03, 18.09.2026
  • Жазони ижро этиш муассасасида  маърифий учрашув

    Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув

    Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.

    ✔ 42    🕔 11:02, 18.09.2026
  • Ботаника боғларига келиш 3,8 баробар ошди:  яшилликка қизиқиш кучаймоқда

    Ботаника боғларига келиш 3,8 баробар ошди: яшилликка қизиқиш кучаймоқда

    Мамлакатимизда урбанизация ва шаҳар ҳаёти жадаллашган сари аҳолининг табиат қўйнида дам олиш, сокинликдан баҳраманд бўлиш ҳамда ўсимликлар олами билан яқиндан танишишга бўлган эҳтиёжи муттасил ортиб бормоқда. Статистика агентлиги маълумотлари ҳам ушбу ижобий экологик тенденцияни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 42    🕔 10:59, 18.09.2026
  • Тойлоқда янги оилавий  поликлиника иш бошлади

    Тойлоқда янги оилавий поликлиника иш бошлади

    Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 2-тип, 3-сон Оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.

    ✔ 103    🕔 10:24, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар