Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
ЎЭП Тошкент шаҳар партия ташкилоти раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева жазони ижро этиш муассасасида бўлиб, жазо муддатини ўтаётган фуқаролар билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг озодликка чиққандан сўнг жамиятга қайта мослашиши, уларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши ва келгусида ўз йўлини топиши учун яратилаётган ҳуқуқий ҳамда амалий имкониятлар хусусида сўз борди. Депутат ҳар бир инсон ҳаётида адашиши мумкинлигини, бироқ хатолардан тўғри хулоса чиқариб, ўз устида тинимсиз ишлаш, қатъият ва тоза ният билан янги, ёруғ ҳаёт бошлаш учун доимо имкон мавжудлигини алоҳида таъкидлади.
Тадбирнинг маънавий-маърифий қисми ҳам мазмунли кечди. Халқ вакили китоб мутолааси инсон тафаккурини бойитувчи, дунёқарашини кенгайтирувчи ва ҳаётий қадриятларни қайта англашга ёрдам берувчи энг қудратли восита эканлигини қайд этиб, муассаса кутубхонаси учун сараланган бадиий ва маърифий китоблар тўпламини туҳфа қилди.
Бундай амалий мулоқотлар фуқароларнинг руҳий тетиклигини ошириш, уларда эзгуликка, келажакка ҳамда жамиятнинг тўлақонли ва фойдали аъзоси бўлиб яшашга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔45
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔42
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил