Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 2-тип, 3-сон Оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.
Янги поликлиника «Сочак», «Истиқлол», «Гулобод» ва «Узунқишлоқ» маҳаллаларидаги 12 034 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Муассасада 4 нафар оилавий шифокор, 4 нафар амалиётчи ҳамшира, 12 нафар патронаж ҳамшираси, шунингдек, 2 нафар педиатр ва 1 нафар УЗИ шифокори фаолият юритади. Самарқанд вилоятида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ижроси, аҳолини рози қилиш ва уларнинг мурожаатларига ечим топиш мақсадида ўрганишлар олиб борган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев ушбу оилавий поликлиникада яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Депутат поликлиника ходимлари ва жамоатчилик вакилларига тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда уларнинг ижросидан кўзланган асосий мақсадлар юзасидан атрофлича маълумот берди.
Экологик назорат: чиқиндилар бошқаруви ва масъулият талаби
🕔11:03, 18.09.2026
✔46
Аҳоли саломатлигини асраш ва шаҳар ҳудудларида қулай экологик муҳитни қарор топтиришда маҳаллалардаги санитария-тозалик ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида зарарсизлантириш ва тизимли бошқариш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Батафсил
«Депутат танлови»дан Деҳқонободдаги 26 мингдан зиёд аҳоли мамнун
🕔11:03, 18.09.2026
✔38
«Ташаббусли бюджет» ҳудудларни ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилашда фуқаролар ташаббускорлигини ошириш билан бирга, жойлардаги энг оғриқли муаммоларни юзага чиқаришда ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Батафсил
Жазони ижро этиш муассасасида маърифий учрашув
🕔11:02, 18.09.2026
✔42
Инсон қадри ҳар қандай вазиятда ҳам устувор бўлиши, турли сабаблар билан хатога йўл қўйган фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бугунги ислоҳотларнинг энг муҳим инсонпарвар тамойилларидан биридир.
Батафсил