Табиат      Бош саҳифа

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Мазкур ҳужжатга кўра, 2027 йил 1 февралгача салоҳиятли кичик ва микро ГЭС лойиҳаларини аниқлаш, амалга ошириш ва эксплуатация қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш мақсадида рақамли платформа ишлаб чиқилади. Кичик ва микро ГЭСларни лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда атроф-муҳитга оид ва ижтимоий талаблар мажбурий тартибда инобатга олиниши белгиланди.

Қуввати 5 МВтгача бўлган кичик ва микро ГЭСларни қуриш бўйича лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш мақсадида Энергетика вазирлиги буюртмаси асосида «E-auksion» электрон савдо майдончасида ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тарифини пасайтириб бориш юзасидан ўтказиладиган электрон аукционда бошланғич нарх билан биргаликда энг қуйи нархни ҳам белгилаш тартиби жорий этилади.

Бунда нархлар II гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан қуйи­дагича ўрнатилади:

 қуввати 500 кВтгача бўлган микро ГЭСларга – бошланғич нархи 150 фоиз, энг қуйи нархи 50 фоиз миқдорида;

 қуввати 500 кВтдан 2 МВтгача бўлган кичик ГЭСларга – бошланғич нархи 120 фоиз, энг қуйи нархи 40 фоиз миқдорида;

 қуввати 2 МВтдан 5 МВтгача бўлган кичик ГЭСларга – бошланғич нархи 100 фоиз, энг қуйи нархи 30 фоиз миқдорида.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб кичик қувватли яшил энергия йўналишлари, жумладан, кичик гидроэнергетика учун юқори малакали кадрларни тайёрлашни олий таълим ташкилотларида дуал таълим тизими асосида жорий этилади.




Ўхшаш мақолалар

Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

🕔13:18, 15.10.2026 ✔26

Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

Батафсил
Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

🕔14:53, 08.10.2026 ✔98

Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

Батафсил
Дунё  Харитасидан ўчиб бораётган кўллар

Дунё Харитасидан ўчиб бораётган кўллар

🕔14:52, 08.10.2026 ✔92

Аммо бу «вирус» хабар ортида бир аччиқ ҳақиқат яширин: ижтимоий тармоқларда муҳокамага чиқмаётган, лекин сайёрамиз кўз ўнгимизда йўқотаётган ҳақиқий сув ҳавзалари фожиаси бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар