Экология      Бош саҳифа

Олимлар пахта ёрдамида ҳаводаги намликдан электр ишлаб чиқаришни кашф этди

Сингапур Миллий университети (National University of Singapore, NUS) олимлари оддий пахта матосини ҳаводаги намлик ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқарадиган материалга айлантиришга муваффақ бўлди. Тадқиқот университетга қарашли Дизайн ва муҳандислик коллежи олимлари томонидан олиб борилган.

Олимлар пахта ёрдамида ҳаводаги  намликдан электр ишлаб чиқаришни кашф этди

Лойиҳа намликдан энергия олишга асосланган moisture-enabled electricity generation (MEG) технологияси доирасида ишлаб чиқилган. Олимларнинг аниқлашича, бундай мато кундузи ҳам, кечаси ҳам ишлайди, батареяларни талаб қилмайди ва оддий электрон қурилмаларни қувватлантира олади.

Тажрибада пахта матоси ёруғлик диодларини узлуксиз ёқиб турган ва ҳатто қоронғида, фақат ҳаво намлиги ҳисобига кучланишни барқарор сақлаб қолган. Тадқиқот натижалари Advanced Маterials илмий журналида эълон қилинган.

Технологиянинг асосий сири пахта толаларига берилган махсус ишловдадир. Газлама икки хил полимер билан қопланади. Биринчи қатлам ёруғликни фаол ютади, тез қизийди ва сувнинг буғланиш жараёнини тезлаштиради. Иккинчи қатлам эса аксинча, нурланишнинг бир қисмини қайтаради ва намликни узоқроқ ушлаб туради. Муҳими, бу иккинчи қатлам газламанинг фақат ярмига суртилади. Натижада матонинг бир томони доим намроқ, иккинчи томони эса нисбатан қуруқ ҳолатда қолади.

Айнан шу ассиметрия туфайли пахта толаларининг микроскопик каналлари бўйлаб ионларнинг узлуксиз ҳаракати юзага келади. Ушбу жараён намлик энергиясини электр токига айлантиради.

Тадқиқот муаллифларидан бири, лойиҳа раҳбари бўлган NUS ассистент-профессори Тан Суи Чинг таъкидлашича, тизим шундай ишлаб чиқилганки, у ортиқча намликка «ёпишиб» қолмайди ва ҳаво қуруқроқ бўлган шароитда ҳам ишлаш қобилиятини йўқотмайди. Ҳатто тун вақтида ҳам тўқима атроф-муҳитдаги намлик ҳисобига энергия ишлаб чиқаришда давом этади.

Жараённи кимёвий жиҳатдан кўриб чиқилганда, у бир неча босқичда амалга оширилади. Оддий пахта аввал пиррол мономерлари эритмасига ботирилади. Натижада толалар юзасида ёруғликни яхши ютувчи, тўқ рангли ва ўта юпқа ўтказувчи қатлам ҳосил бўлади.

Кейинги босқичда тўқиманинг ярми дофамин эритмасида ушлаб турилади, бу ерда бошқа иссиқлик хусусиятларига эга бўлган жуда юпқа плёнка пайдо бўлади. Томонлар орасидаги ҳарорат фарқи буғланишни кучайтиради ва зарядлар оқимини барқарор ушлаб туришга ёрдам беради.

Лаборатория синовлари шуни кўрсатдики, тахминан 1000 Вт/м² ёруғлик ва 43 фоиз ҳаво намлиги шароитида кетма-кет уланган бир нечта мато бўлак­лари 1,18 волтгача кучланиш ҳосил қилган. Тунги пайтда, 52 фоиз намликда бу кўрсаткич 0,72 волтгача пасайган, бироқ у кичик қувватли электрон қурилмаларни ишлатиш учун етарли бўлган. Олимлар тизим бир суткадан ортиқ вақт давомида узлуксиз ишлаганини ҳам қайд этишган.

Тадқиқотчилар ушбу технологияни майда электроника учун истиқболли деб ҳисобламоқда.




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔22

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 22    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар