Экология      Бош саҳифа

Озон қатламини асраш – глобал ҳамкорлик ва миллий масъулият

Бугунги кунда инсоният олдидаги энг долзарб глобал экологик муаммолардан бири – бу озон қатламининг емирилиши. Чунки атмосферадаги озон қатламининг ўртача қалинлиги атиги 3 миллиметр бўлиб, у Ер юзини қуёшнинг зарарли ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади.

Озон қатламини  асраш –  глобал ҳамкорлик ва миллий масъулият

Аммо инсоният фаолияти натижасида ҳавога чиқарилаётган хлорфторуглеродлар (ХФУ), галонлар ва метилбромид каби моддалар озон молекулаларини парчалаб, глобал миқёсда экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Озон қатламининг асосий вазифаси – ультрабинафша Б (УВ-Б) нурларини ютиб, уларнинг Ерга етиб келишига тўсқинлик қилишдир. Акс ҳолда, УВ-Б нурлари инсонларда тери саратони, катаракта, иммун тизими заифлашуви каби касалликларни оширади, ўсимликларнинг фотосинтез жараёнини издан чиқаради, океан ва дарё планктонларига жиддий зарар етказади.

Ўтган асрнинг 70-йилларида олимлар озон қатламидаги «туйнуклар»ни аниқлашди. Антарктида устида озон концентрацияси 1990 йилга келиб 70 фоизга камайгани қайд этилди. Шу даврдан бошлаб бутун жаҳон ҳамжамияти бу муаммони ҳал қилишга киришди.

1985 йилда қабул қилинган Вена Конвенцияси ва 1987 йилда имзоланган Монреал протоколи – озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича энг муҳим ҳужжатлар сирасига киради. Улар инсоният тарихида экологик муаммога қарши энг муваффақиятли глобал ҳамкорлик намунаси сифатида тан олинади. Монреал протоколига сўнгги 40 йил ичида беш марта тузатишлар киритилди: Лондон (1990), Копенгаген (1992), Монреал (1997), Пекин (1999) ва Кигали (2016) тузатишлари.

Ўзбекистон Республикаси ҳам ушбу жараёндан четда эмас: 1993 йилда Вена Конвенциясига, 1998 йилда Лондон ва Копенгаген тузатишларига, 2006 йилда эса Монреал ва Пекин тузатишларига қўшилди. Бугунги кунда эса Кигали тузатишларини ратификация қилиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарори билан озон қатламини бузувчи моддалар ва уларнинг таркибидаги маҳсулотларни импорт-экспортини тартибга солиш бўйича қатъий тизим жорий этилди. 2020 йилдан бошлаб ГХФУ (галоженланган хлорфторуглеродлар) импортига йиллик 6,8 тонна квота белгиланди ва 2030 йилдан тўлиқ тақиқлаш режалаштирилган.

Экология вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари Бирлашган Араб Амирликларида «Bureau Veritas» лабораториясида ўқув-тренингларда иштирок этишди. Бундан ташқари, техник мутахассислар учун онлайн ўқув курслари йўлга қўйилди. Бу жараён Ўзбекистоннинг халқаро экологик мажбуриятларини бажариш борасидаги саъй-ҳаракатларининг муҳим таркибий қисмидир.

Озон қатламини асраш фақат ҳукуматнинг ёки экология соҳасидаги мутахассисларнинг вазифаси эмас. Бу – ҳар бир фуқаронинг масъулияти. Ташқи муҳитга чиқариладиган моддаларни камайтириш, экологик тоза технологияларга ўтиш, фреонлардан фойдаланишни босқичма-босқич камайтириш – буларнинг барчаси аҳолининг экологик маданиятини оширишга бевосита таъсир қилади.

2024 йилда халқаро миқёсда «Монреал протоколи: иқлим ҳаракатларини жадаллаштиради» шиори амал қилган бўлса, 2025 йилда «Илмдан глобал ҳаракатларгача» чақируви инсониятни озонни сақлашга ундамоқда. Бу илм-фаннинг муҳимлигини, фақат илмий асосланган қарорлар билан озон қатламини асраш мумкинлигини яна бир бор таъкидлайди.

Озон қатламини сақлаш бўйича илғор илмий ишланмалар, мониторинг тизимлари ва янги технологияларни жорий этиш муҳим. Бугунги кунда сунъий йўлдошлар орқали озон қатламининг ҳар куни кузатуви амалга оширилади, миллий гидрометеорология хизматлари мунтазам равишда маълумот тўплаб боради.

Бундан ташқари, Ўзбекистон илмий-тадқиқот институтлари халқаро ҳамкорликда озон қатламини асрашга қаратилган янги лойиҳалар ишлаб чиқмоқда. Бу илмий ҳамкорлик нафақат экологик барқарорликни, балки иқтисодий ва ижтимоий ривожланишни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Ҳар йили 16 сентябрь «Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни» сифатида халқаро миқёсда нишонланади. Бу сана нафақат экологик байрам, балки инсониятнинг ўз келажагини асраш йўлида қўлга киритган ютуқларини эслаш, долзарб вазифаларни муҳокама қилиш ва янги мақсадларни белгилаш учун ҳам муҳим майдондир.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, халқаро ҳамжамият ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида озон қатламининг тикланиш суръатлари тезлашмоқда. Олимларнинг башоратларига кўра, агар Монреал протоколи ва Кигали тузатишлари тўлиқ бажарилса, XXI асрнинг ўрталарига бориб озон қатламининг ҳолати 1980 йиллардаги даражага қайтади. Бу эса инсониятга нафақат экологик хавфсизлик, балки келажак авлодларга соғлом ҳаёт совға қилиш имконини беради. Шундай экан, озон қатламини муҳофаза қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни кучайтириш, илмий асосланган қарорлар қабул қилиш ва экологик маданиятни ошириш – бугунги куннинг энг долзарб вазифасидир.

 

Омина МИРЗАҚОБУЛОВА,

ЎЭП Бектемир туман кенгаши

раиси ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Сунъий интеллект  2030 йилга бориб 1,3 млрд  кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

Сунъий интеллект 2030 йилга бориб 1,3 млрд кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

🕔15:02, 11.06.2026 ✔78

Сунъий интеллектни таъминлайдиган маълумот марказлари 2030 йилга бориб 1,3 миллиард одамнинг асосий маиший эҳтиёжлари учун зарур бўлган сувни талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда БМТ университети ҳузуридаги Сув ресурслари, атроф-муҳит ва саломатлик институти маълум қилди.

Батафсил
Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни  кенгайтирмоқда

Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

🕔16:58, 04.06.2026 ✔96

«Eco Expo Central Asia 2026» халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда биохавфсизлик ташаббусининг ишга туширилиши: Картахена протоколини тарғиб қилиш» мавзусида сайд-ивент бўлиб ўтди.

Батафсил
Медиация институти:  Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

Медиация институти: Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

🕔16:49, 04.06.2026 ✔123

Сўнгги йилларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда низоларни судгача ва суддан ташқари тартибда ҳал этиш механизмларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сунъий интеллект  2030 йилга бориб 1,3 млрд  кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

    Сунъий интеллект 2030 йилга бориб 1,3 млрд кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

    Сунъий интеллектни таъминлайдиган маълумот марказлари 2030 йилга бориб 1,3 миллиард одамнинг асосий маиший эҳтиёжлари учун зарур бўлган сувни талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда БМТ университети ҳузуридаги Сув ресурслари, атроф-муҳит ва саломатлик институти маълум қилди.

    ✔ 78    🕔 15:02, 11.06.2026
  • Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни  кенгайтирмоқда

    Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

    «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда биохавфсизлик ташаббусининг ишга туширилиши: Картахена протоколини тарғиб қилиш» мавзусида сайд-ивент бўлиб ўтди.

    ✔ 96    🕔 16:58, 04.06.2026
  • Медиация институти:  Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

    Медиация институти: Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

    Сўнгги йилларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда низоларни судгача ва суддан ташқари тартибда ҳал этиш механизмларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 123    🕔 16:49, 04.06.2026
  • Электросамокатлар: тақиқ эмас, тартиб керак

    Электросамокатлар: тақиқ эмас, тартиб керак

    Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон йирик шаҳарларида янги транспорт оммалашди. Бир пайтлар фақат истироҳат боғлари ёки туристик масканлардаги вақтинчалик кўнгилочар восита сифатида қабул қилинган электросамокатлар (микромобиллик транспорти) бугун кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди.

    ✔ 98    🕔 16:46, 04.06.2026
  • Сўнмас  гўзаллик… пластик  чиқиндидан

    Сўнмас гўзаллик… пластик чиқиндидан

    Биласизми, ҳар куни миллионлаб пластик пакетлар ўйламасдан чиқиндига ташланади. Улар чиқиндихоналарда тўпланиб, дарё ва океанларни ифлослантиради, тупроқда эса йиллар давомида сақланиб қолади. Аммо Хоразм вилояти Урганч туманида бошқача манзара юз бермоқда: пластик чиқиндилар нафис гулларга, умид, ижодкорлик ва имконият рамзига айланмоқда.

    ✔ 82    🕔 16:42, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар