Экология      Бош саҳифа

Жиддий қўнғироқ: дунёда ҳар 10 кишидан 9 нафари ифлосланган ҳаводан нафас олади

Барқарор ривожланиш ва атроф-муҳит экологик ҳолатини яхшилаш, экологик вазиятни соғломлаштириш учун халқаро миқёсда турли саналар белгиланган бўлиб, жаҳон афкор оммаси эътибори муайян бир муаммога қаратилади. Ҳар йили 7 сентябрь халқаро мовий осмон учун тоза ҳаво куни сифатида нишонланади.

Жиддий қўнғироқ: дунёда ҳар 10 кишидан 9 нафари  ифлосланган ҳаводан нафас олади

Дарқақиқат, бугун ҳавонинг тозалигига эришиш инсоният учун энг долзарб масалага айланмоқда. Чунки тоза ҳаво – тириклик, саломатлик, узоқ умр, соф ва мусаффо ҳаёт деганидир. Тоза ҳаво нафақат инсон, балки бутун борлиқ учун ҳаёт манбаидир.

Мутахассислар таъкидлашича, ҳаво ҳарорати +20-22 даража, намлик 40-60 фоизга тенг бўлиши инсон организми учун энг қулай ҳисобланади. Шунингдек, атмосфера ионга бой бўлиши жуда муҳим. Тўғри, ҳозирги урбанизация жараёни атмосфера ҳавосининг кескин ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Иқлим ўзгариши, автомашиналардан чиқадиган ифлос газлар, саноат корхоналари чиқиндиси ҳаводаги зарарли чанг миқдорини оширмоқда.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйлаб ҳар 10 кишидан 9 нафари ифлосланган ҳаводан нафас олади. Бу юрак-қон томир касаллик­лари, инсульт, ўпка саратони ва бошқа нафас йўли касалликларига олиб келади. Атмосферанинг ифлосланиши, шунингдек, иқтисодиёт, озиқ-овқат хавфсизлиги ва атроф-муҳит учун ҳам хавф туғдиради.

БМТ Бош котиби таъкидлаганидек: «Бизга фундаментал ва тизимли ўзгаришлар керак. Атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқишининг олдини олувчи экологик стандартларни, қонунларни кучайтириш ҳар қачонгидан ҳам зарурроқдир. Мамлакатлар, шунингдек, қазилма ёқилғини субсидиялашдан воз кечишлари керак. Халқаро даражада мамлакатлар тоза технологияларга ўтишда ўзаро ёрдам кўрсатиш учун ҳамкорликни давом эттиришлари зарур».

Халқаро мовий осмон учун тоза ҳаво куни жамоатчилик ва давлат идораларининг эътиборини ҳавони ифлосланиш муаммосига қаратишга, зарарли чиқиндиларни камайтиришга, яшил зоналарни кенгайтиришга, экологик тоза саноат ва транспортни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилгандир.

Сўнгги йилларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш жамият иқтисодий-ижтимоий ривожланишининг ажралмас қисми эканлиги яққол аён бўлиб бормоқда. Аҳоли сонининг тобора ортиб бориши, саноат ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг ўсиши, шунингдек иқтисодиёт бошқа тармоқларининг ривожланиши бир томондан табиий ресурсларга бўлган эҳтиёжнинг ортишига, иккинчи томондан тоза ҳаво ҳолатининг ёмонлашувига олиб келмоқда. Шунинг учун ҳам бугун мовий осмонимизда тоза ҳаво нақадар муҳимлигига жамоатчилик диққатини қаратиш жиддий масала ҳисобланади.

Бугунги иқлим ўзгаришлари дунёнинг барча мамлакатларини хавотирга солмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ХХ асрда кузатилган иқлим исишининг давомийлиги ва даражаси охирги минг йил ичидаги исталган бошқа даврга нисбатан каттароқдир. Ана шу глобал исиш натижасида дунё океанининг ўртача сатҳи 15-20 см га кўтарилди. Шимолий муз океанидаги муз қатлами 20-40 фоизга қисқарди, тоғ музликларининг кескин эриши ва ҳатто бутунлай йўқолиши кузатилмоқда. Буларнинг барчаси Ер сайёрасининг турли чеккаларида сув тошқинлари, тропик циклонлар, чанг бўронлари ва қурғоқчилик, чўлланиш ва ерлар таназзулининг авж олиши каби экстремал об-ҳаво ва иқлим ҳодисалари билан бир вақтда рўй бермоқда.

Ўзбекистон шароитида ҳам иқлим ўзгаришлари ва хавфли табиий ҳодисаларнинг тез-тез такрорланиши жамоатчиликни ташвишга солиб, иқлимий хавфларни бошқариш зарурлигини англатмоқда. Иқлимга боғлиқ эсктремал табиий ҳодисалар оқибатларини камайтириш йўлида қўйилган ҳар бир қадам жамиятнинг ҳимояланганини оширади ва барқарор ривожланишга хизмат қилади.

 

Мақсуд ЎСАРОВ,

ЎЭП Навбаҳор туман партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

«Яшил» иқтисодиётга  ўтиш ишлари қониқарлими?

«Яшил» иқтисодиётга ўтиш ишлари қониқарлими?

🕔11:03, 04.12.2025 ✔33

Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири парламент сўровига жавоб берди

Батафсил
Янги ва «яшил» Ўзбекистоннинг  олий ҳуқуқий  кафолати

Янги ва «яшил» Ўзбекистоннинг олий ҳуқуқий кафолати

🕔11:02, 04.12.2025 ✔34

Сўнгги кунларда қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари давлатимиз экологик сиёсатини юқори босқичга олиб чиқади ва пировардида глобал иқлим ўзгаришларини юмшатиш, экологик вазият кескинлашишининг олдини олиш, самарали давлат бошқаруви назоратини йўлга қўйиш ҳамда фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқининг конституциявий механизмларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Батафсил
Экологик экспертиза  коррупциядан  холи  бўлади

Экологик экспертиза коррупциядан холи бўлади

🕔10:57, 04.12.2025 ✔25

Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан жамият ҳаётида рўй бераётган коррупцион ҳолатлар бу иллатга қарши курашда бир зум ҳам тўхтамасликни талаб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Яшил» иқтисодиётга  ўтиш ишлари қониқарлими?

    «Яшил» иқтисодиётга ўтиш ишлари қониқарлими?

    Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири парламент сўровига жавоб берди

    ✔ 33    🕔 11:03, 04.12.2025
  • Янги ва «яшил» Ўзбекистоннинг  олий ҳуқуқий  кафолати

    Янги ва «яшил» Ўзбекистоннинг олий ҳуқуқий кафолати

    Сўнгги кунларда қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари давлатимиз экологик сиёсатини юқори босқичга олиб чиқади ва пировардида глобал иқлим ўзгаришларини юмшатиш, экологик вазият кескинлашишининг олдини олиш, самарали давлат бошқаруви назоратини йўлга қўйиш ҳамда фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқининг конституциявий механизмларини ривожлантиришга хизмат қилади.

    ✔ 34    🕔 11:02, 04.12.2025
  • Экологик экспертиза  коррупциядан  холи  бўлади

    Экологик экспертиза коррупциядан холи бўлади

    Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан жамият ҳаётида рўй бераётган коррупцион ҳолатлар бу иллатга қарши курашда бир зум ҳам тўхтамасликни талаб этади.

    ✔ 25    🕔 10:57, 04.12.2025
  • Қор қоплонини  ҳимоя  қилиш  минтақавий ҳамкорликни талаб этади

    Қор қоплонини ҳимоя қилиш минтақавий ҳамкорликни талаб этади

    Самарқандда CITES CoP20 конференцияси доирасида «Марказий Осиёнинг қор қоплони ва тоғ ландшафтлари барқарорлигини сақлашдаги қатъияти: сиёсатдан амалиётга – мониторинг, молиялаштириш ва ёввойи табиат ҳайвонлари савдосини тартибга солиш бўйича ҳаракатлар» мавзусида олий даражадаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 44    🕔 15:46, 27.11.2025
  • «Судочье-  акпетки» – мўъжизакор  маскан

    «Судочье- акпетки» – мўъжизакор маскан

    Қорақалпоғистон Республикасининг Оролбўйи туманлари бир-бирини такрорламайдиган ажойиб миллий табиат боғлари ва қўриқхоналар кўплиги билан ажралиб туради.

    ✔ 35    🕔 15:43, 27.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар