Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилГазетамиз мухбири Эрпўлат Бахт журналистика соҳасидаги нуфузли мукофот – «Олтин қалам» соҳиби бўлди.
Мазкур мукофот журналистга 2024-2025 йиллар давомида матбуотда эълон қилинган атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиётни тарғиб қилувчи энг яхши материаллари учун топширилди. Тажрибали журналист гаетамизнинг Қорақалпоғистон ва Хоразм бўйича ҳудудий мухбири сифатида фаолият юритиб келади. Унинг бир қатор таҳлилий чиқишлари Оролбўйи минтақасидаги экологик муҳитни ёритиш, ислоҳотлар моҳиятини жамоатчиликка етказиш ҳамда мавжуд муаммоларга ечим топишга қаратилган.
Долзарб экологик мавзулар танқидий-таҳлилий ёритилган қатор мақолалари матбуотда чиққач, тезда ўзининг ижобий таъсирини бергани, мутасаддилар томонидан беэътибор қолдирилмагани «Oila va TABIAT» газетасининг жамоатчиликка ижтимоий таъсиридан далолат бермоқда.
Ҳамкасбимизни юксак мукофот билан қутлаймиз!
Таҳририят
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил