Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
Батафсил«Бизнинг вазифамиз – келажак авлодлар барқарор, хавфсиз ва фаровон дунёда яшаши учун барча чора-тадбирларни кўриш»
Шавкат Мирзиёев
«Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи» халқаро ташкилоти томонидан 2025 йил учун эълон қилинган Барқарор ривожланиш ҳисоботи рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичини 19 поғонага яхшилаб, 167 та мамлакат орасида 62-ўринни эгаллади.
Ушбу натижа Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда Барқарор ривожланиш мақсадлари йўналишида эришган жадал тараққиёти ва чуқур ислоҳотларининг амалий ифодасидир. Ҳисоботда Ўзбекистон Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақаларида энг тез ривожланаётган мамлакат сифатида алоҳида эътироф этилган.
Хусусан, камбағалликни камайтириш, сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, гендер тенглигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя механизмларини кучайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар юқори баҳоланди.
Ўзбекистоннинг рақамли ва яшил иқтисодиётга ўтиш, экологик барқарорликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришига мослашув, атроф-муҳит мониторинги тизимини кучайтириш, аҳоли саломатлиги ва экологик хавфсизликни таъминлаш борасидаги ютуқлари халқаро экспертлар томонидан алоҳида эътироф этилди.
Бу ютуқлар Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, айниқса, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиётга ўтишга қаратилган саъй-ҳаракатлар самараси эканини таъкидлаш жоиз.
Ўзбекистон Экологик партияси бу натижани мамлакатимизнинг барқарор ва экологик хавфсиз келажакка интилаётганининг муҳим белгиси деб ҳисоблайди. Партиямиз амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди ва атроф-муҳит муҳофазаси, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш орқали давлатимизнинг бундан-да яхшироқ натижаларга эришиши ва ҳар томонлама қулай атроф-муҳит шароитини таминлаш учун фаолликни янада ошириб боради.
ЎЭП Марказий Кенгаши
матбуот хизмати
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил