Газетамизнинг ўтган сонида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Жавлон Абдуллаев бугунги кундаги долзарб масалалардан бирини кўтариб чиққан эди.
«Тошкент метросидаги тиғизлик муаммоси – тизимли ёндашув зарур» сарлавҳаси остидаги мақолада сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосурат ва видеоларда эрталаб ва кечки тиғиз пайтларида бекатлар одамлар билан тўлиб-тошиши, вагонларга чиқиш учун камида бир неча поездни ўтказиб юборишаётгани айтилган эди.
Депутатнинг ушбу мурожаатига жавобан, Тошкент метрополитени раҳбарияти муаммоларни чуқур ўрганиш учун депутатлар иштирокида ишчи гуруҳ тузишни таклиф этди.
Қайд этилишича, Тошкент метрополитенининг қарийб 40 йил мобайнида бекатлар сони 29 тани ва умумий узунлиги 38 км ни ташкил этган бўлса, сўнгги 6 йил давомидаги бунёдкорлик ишлари ҳисобига қўшимча 33 км метро йўналишлари ва 21 та янги бекатлар қуриб, фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида метрополитен бекатлари сони жами 50 тага ҳамда йўналишлар узунлиги 71 км га етган.
Йўловчилар сонининг ортиб бориши сабабли юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда йўловчиларнинг бир манзилдан бошқа манзилга бориш вақтларини қисқартириш мақсадида сўнгги уч йилда тиғиз вақтда (07:30 дан 09:00 гача) ҳаракат таркибларининг йўловчи ташиш бўйича оралиқ вақти қисқартирилди:
2021 йилда «Чилонзор» йўналишида 5 дақиқа (16 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 1,5 дақиқа (28 та поезд ҳаракатланмоқда);
2021 йилда «Ўзбекистон» йўналишида 6 дақиқа (9 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 3 дақиқа (16 та поезд ҳаракатланмоқда);
2021 йилда Юнусобод йўналишида 11 дақиқа (6 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 4 дақиқа (11 та поезд ҳаракатланмоқда);
«Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги ер усти ҳалқа йўли» йўналиши – 12 дақиқадан (5 та поезд ишлаган) 9 дақиқага (11 та поезд ишламоқда) туширилган.
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔23
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔155
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔220
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил