«Oila va TABIAT» мухбири «Олтин қалам» соҳиби бўлди
Газетамиз мухбири Эрпўлат Бахт журналистика соҳасидаги нуфузли мукофот – «Олтин қалам» соҳиби бўлди.
БатафсилДепутат амалий ишлари билан аллақачон эл кўнгилини эгаллади
Депутатларга билдирилган ҳар қандай ишонч уларда жавобгарлик ҳиссини оширади.
Халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгашининг навбатдаги иккинчи сессиясида депутат Айдарбек Аймуратов шаҳар атрофида «Депутатлар боғи»ни яратиш бўйича ер ажратиш, дарахтлар, буталар ҳамда яшил маконларни яратиш таклифини ўртага ташлади. Таклиф эса, Кенгаш тарафидан қўллаб-қувватланди. Шу кундан эътиборан Айдарбек тиниб-тинчимай қолди. Дарров ярим гектар келадиган, чиқинди уюлганча бўш ётган майдонни тозалашга киришиб кетди. У ишни бульдозер ва тракторларни олиб келиб ерни текислатишдан бошлади. Ҳудудни тоза тупроқ билан тўйинтириш осон кечмади.
Депутат Айдарбек Аймуратов февраль ойида «Ташаббусли бюджет»нинг биринчи мавсумида ушбу боғни киритишни ўйлаб юрган эди. Айни кунларда ушбу боғ учун минглаб элдошларимиз овоз берди. Боғнинг келажакдаги кўриниши бир нафас бўлсин депутатнинг кўз ўнгидан кетмайди.
«Йўлчилар» масъулияти чекланган жамияти таркибига киритилган бу боғ «Ашши кўл»нинг бўйида жойлашган. Бу ерда нуронийлар учун «Workaut», болалар учун эса спорт майдончалари қурилади. Майдончада кекса отахон ва онахонлар спорт билан шуғилланишлари мумкин. Болалар эса турли кўнгилли ўйинлар ўйнаб дам олишлари учун шароитлар яратилади. Бу ерда турли замонавий аттракционлар қурилади.
Эзгу мақсадлар инсонни олға етаклайди. Одамзод табиатидаги бир сўзлилик, қатъиятлилик, чуқур билим ҳар қандай кишини муваффақиятларга элтади.
Ўз касбига чуқур меҳр қўйган, элдошлари ҳурмат-эҳтиромини қозонган, келажакка теран назарли Айдарбек Аймуратов 2022 йилнинг 17 февралидан эътиборан Нукусдаги махсус мактаб-интернатга раҳбарлик қилиб келмоқда. У директор бўлган кундан бошлаб, меҳнат жамоаси билан яқиндан танишди, уларнинг катта-кичигига ёшига қараб муомала қилди, оилалаларини ўрганди. Шунингдек, у мактаб-интернатнинг ўнлаб муаммоларини баратараф қилишга дарҳол енг шимариб киришиб кетди. Ҳатто канализация тизими, ҳожатхона, ошхона, ювиниш хоналаридаги мавжуд аҳвол ҳам депутат эътиборидан четда қолмади. Ўқув муассасасида ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратди.
Бир йилда уч раҳбар алмашиб турган мазкур мактаб-интернатга келаётганида Айдарбекка «У ерга директор бўлиб бормай қўя қол, чунки интернатдагилар раҳбарни ҳеч ўз ҳолига қўйишмайди, оёғингдан чалишади, ўстиришмайди», деганлар ҳам бўлди. Аммо бу сўзлар тасдиғини топмади. Янги раҳбар ўша кундан дунёқарашининг кенглиги ва ҳар тарафлама шакллангани билан жамоа ҳурматини қозонди. У ўз ишини илк бор болалар билан суҳбатлашишдан, ёшларнинг ўй-фикр ва қизиқишларини ўрганишдан бошлади. Президентимизнинг «Таълим-тарбия мактаб бўсағасидан бошланади», деган фикрига суянган ҳолда, аввало, кўзи ожиз инсонларнинг юрадиган йўлакларини ободонлаштиришга катта эътибор қаратди.
Чорак аср муқаддам ташкил қилинган мактаб-интернатининг салкам 300 нафар ўқувчиларининг гарчи кўзи кўрмаса-да, бироқ қалби уйғоқ ва илмга, изланишларга ташна эканини улар билан ҳақиқатан ишлаган одам яхши билади. Янги директорининг муваффақияти ҳам шунда бўлди, у барчанинг кўнглига йўл топа олди. У навбатдаги режали ишларини ҳеч қачон кейинга сурмади, чунки унинг забардаст кўмакчилари бор эди. Интернатда тарбияланаётган ҳар бир ўқувчига оталарча ғамхўрлик қилмоқда. Уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун барча шароитлар яратиб қўйилган.
Ўтган йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган депутатлик сайлови вақтида «Йўлчилар» МФЙ аҳли Айдарбек Аймуратов номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлаб адашишмаган экан. Боиси, у кўзга кўринарли ютуқларга эришган, масъулиятни ҳис қиладиган инсон эканини барча элдошларига исботлай олди.
Мазкур мактаб-интернатига давлат бюджетдан 950 млн сўм моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиб, ошхона учун беш кўзли газўчоғи, ҳаво совуткич, музлатгич ҳамда ошхона идишлари турадиган мебаллар тўплами, кир ювиш машинаси, ўқитувчи ва ўқувчилар учун замонавий мебеллар, ўқувчилар учун кийим-кечак, ўқув қуроллари, китоблар, тиббиёт хонаси учун зарур анжомлар сотиб олинди. Қорақалпоғистон Республикаси Ишки ишлар вазирлиги ҳомийлигида сифатли фильтр анжомлари ҳам ўрнатиб берилди. Натижада мактаб-интернат тозаланган ичимлик сув билан таъминланди. Кўзи ожиз ўқувчиларнинг йўлларда эркин ҳаракатланишини махсус товуш чиқарувчи светофорлар ҳамда бошқа йўл белгилари орқали ўргатиш мақсадида махсус майдончалар қуриб берилгани эса айни муддао бўлди.
Хуллас, Айдарбек раҳбарлигида ўқув муассасаси катта ютуқларга эришмоқда. Қатор танловларда юқори ўринларни эгаллаб, ташаккурнома, фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб келмоқда. Ўзбекистон Экологик партиясидан «Йўлчилар» сайлов округидан сайланган депутатимиз Айдарбек Айтмуратовга халқимиз, ватанимиз учун ҳормай-толмай хизмат қилишида куч ва ишонч билдириб қоламиз.
Оралхан САПАРОВА,
ЎЭПдан Нукус шаҳар Кенгаши депутати,
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Газетамиз мухбири Эрпўлат Бахт журналистика соҳасидаги нуфузли мукофот – «Олтин қалам» соҳиби бўлди.
Батафсил«Бизнинг вазифамиз – келажак авлодлар барқарор, хавфсиз ва фаровон дунёда яшаши учун барча чора-тадбирларни кўриш»
Шавкат Мирзиёев
БатафсилОдамларни йиғиб, узундан-узун қуруқ ва баландпарвоз жумлалардан иборат маъруза қилиш бугунги креатив ёндашувларга мос деб бўлмайди. Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман кенгаши тарғибот ишларини ташкил қилишнинг ўзига хос ечимини топган.
Батафсил