«Oila va TABIAT» газетасининг 2025 йил 20 февралдаги 7-сонида эълон қилинган «Навбаҳорда экологик фожиа марказига айланаётган полигон нега мутасаддилар эътиборидан четда қолмоқда?» сарлавҳали мақолада айтиб ўтилган ҳолат Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилибди. Ўрганиш натижалари бўйича Бошқарма томонидан қуйидагича расмий муносабат билдирилди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4845-сон қарори асосида Хатирчи, Навбаҳор, Конимех, Нурота туманларидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш полигони «Mironshox komfort servis» МЧЖга давлат хусусий шерикчилик асосида бириктириб берилган. Шунингдек, қаттиқ маиший чиқинди полигонлари давлат хусусий шериклик лойиҳалари доирасида хусусий шерикларга вақтинчалик беғараз фойдаланишга берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январда қабул қилинган ПФ-5-сонли «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 10-иловаси 15-банди ҳамда Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича Республика комиссиясининг 2023 йил 15 декабрдаги 1-сон мажлис баёнига мувофиқ «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси Давлат муассасаси ташкил этилди.
«Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга давлат-хусусий шерик «Mironshox komfort servis» МЧЖ билан қўшимча келишувга асосан, маиший чиқинди полигонлари «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасасининг Навоий вилояти бошқармасига тўлиқ ўтказиб берилган...
Навбаҳор туман «Юқори Бешработ» МФЙ полигони 3 гектар майдонга эга бўлиб, бугунги кунда 3 та махсус техника – 2 та бульдозер, 1 та юқори қувватга эга фронтал юклагич доимий суриш, кўмиш ва зичлаш ишларини олиб бормоқда.
Шу билан бирга, ҳудудий бошқарма балансига қабул қилиб олингунига қадар, Навбаҳор туман полигонида ҳудуддан чиқиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, бу бугунги кунда бартараф этилган ва ушбу ҳолатлар қайта такрорланмаслиги юзасидан тегишли чоралар кўрилган.
Шунингдек, ҳудудий бошқарма томонидан полигон атрофига 2024 йил куз мавсумида 3350 туп дарахт кўчатлари экилиб, агротехник ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
Маиший чиқинди полигонларини бошқа ҳудудга кўчириш имконияти мавжуд эмаслигини инобатга олиб, ҳудудни баланд девор билан ўраш ҳамда моддий-техник базани яхшилашни ҳудудий бошқарманинг моддий имкониятидан келиб чиқиб келгуси йилда амалга ошириш режалаштирилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Навбаҳор тумани Юқори Бешработ маҳалласи ҳудудидаги 20 гектар ер майдони ажратилиши, Навбаҳор тумани ҳудудида жойлашган полигон тўлиқ ёпилиши ҳамда полигон ҳудудидан қайта юклаш станцияси қуриш режалаштирилган бўлиб, тизимли равишда ишлар ташкиллаштирилган...
Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Навоий вилояти Экология бошқармаси томонидан доимий тарзда полигонлар учун ажратилган махсус техникаларни марказлаштирилган ҳолда жалб этиб, полигонларда чиқиндиларни суриш, зичлаш ва тупроқ билан кўмиш ишларини ташкил этиш ҳамда бир ой муддатда ҳудудий бошқарма тасарруфида бўлган ва бугунги кунда фойдаланилмаётган маиший чиқинди полигонларини тегишли тартибда рекультивация қилиш чораларини кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Навоий вилояти Экология бошқармаси
Матбуот хизмати
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил