Инсоният глобал сув айланиш тизимини ўз тарихида биринчи марта мувозанатдан чиқариб юборди.
Ушбу ҳолат ўсиб бораётган сув инқирозини кучайтиради, иқтисодиётга, озиқ-овқат ишлаб чиқаришга ва тирикликка жиддий зарар етказади. Бу ҳақда халқаро етакчилар ва экспертлардан иборат Глобал сув иқтисодиёти комиссияси ҳисобот эълон қилди.
Ҳисоботга кўра, йиллар давомида Ерни зарарлантириш ва сувни нотўғри бошқариш инсон томонидан юзага келтирилган иқлим инқирози билан бирга тўқнаш келиб, глобал сув айланиш тизимига мисли кўрилмаган босим ўтказган. Сув айланиши – бу сувнинг Ер атрофида қандай ҳаракатланишини тавсифловчи мураккаб тизим ҳисобланади.
Сувнинг нормал айланишидаги бузилишлар аллақачон азоб-уқубатларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, тахминан 3 млрд одам сув танқислигидан қийналмоқда, экинлар қуримоқда, шаҳарлар эса уларнинг остидаги ер ости сувлари қуриб қолиши сабабли чўкиб бормоқда. Қайд этилишича, агар тегишли чоралар кўрилмаса, оқибатлар янада ҳалокатли бўлади.
Сув инқирози глобал озиқ-овқат ишлаб чиқаришининг 50 фоиздан ортиғига таҳдид солмоқда ва 2050 йилга бориб мамлакатларнинг ЯИМ ҳажмини ўртача 8 фоизга қисқартириш хавфини туғдиради. Кам даромадли давлатларда эса бу кўрсаткич 15 фоизга етиши мумкин.
«Инсоният тарихида биринчи марта биз глобал сув айланишини мувозанатдан чиқаряпмиз. Чучук сув манбаси бўлган ёғингарчилик энди ишончли бўлолмайди», дейди Глобал сув иқтисодиёти комиссияси ҳаммуассиси ва ҳисобот муаллифи Йохан Рокстром.
Қайд этилишича, сув айланишидаги бу бузилишлар иқлим ўзгариши билан чуқур боғланган.
«Инсонлар келтираётган зарар, шу жумладан, ботқоқликларни йўқотиш ва ўрмонларни кесиш углерод «омборлар»ини тугатмоқда ва глобал исишни тезлаштирмоқда. Аксинча, иқлим ўзгаришидан келиб чиқадиган иссиқлик ер юзини қуритиб, намликни камайтиради ва ёнғин хавфини оширади», дейилади хабарда.
Ҳисоботга кўра, сувга бўлган улкан эҳтиёж инқирозни янада кескинлаштиради. Одамлар кунига ўртача 4 минг литр сувга муҳтож. Бу БМТ томонидан асосий эҳтиёжлар учун белгиланган 50 дан 100 литргача бўлган миқдордан анча кўп ва аксарият ҳудудлар буни маҳаллий сув манбалари орқали таъминлай олмайди.
Англиядаги Рединг университетининг иқлимшунослик профессори Ричард Аллан ҳисобот инсон томонидан юзага келтирилган глобал сув айланиши бузилиши – ҳақиқий фожиани кўрсатиб бераётганини таъкидлайди. «Инсон фаолияти Ер юзасини ва унинг устидаги ҳавони ўзгартирмоқда. Бу эса иқлимни иситяпти, ҳўл ва қуруқ экстремалларни кучайтиряпти ҳамда шамол ва ёғингарчилик тизимини издан чиқаряпти», дейди Аллан. Унинг фикрича, инқирозни фақат табиий ресурсларни яхшироқ бошқариш ва сайёрани қиздирувчи ифлосланишни кескин қисқартириш орқали ҳал қилиш мумкин.
Ҳисобот муаллифлари дунё ҳукуматлари сув айланишини умумий бойлик сифатида тан олиши ва уни биргаликда ҳал қилиши кераклигини таъкидламоқда. Хусусан, мамлакатлар бир-бирига дарёлар ва кўллар орқали боғлиқ бўлиши билан бир қаторда, атмосферадаги сув ҳам катта масофаларга ҳаракатлана олади – демак, бир мамлакатда қабул қилинган қарор бошқа мамлакатда ёғингарчиликка путур етказиши мумкин. Қайд этилишича, ҳисобот иқтисодиётда сувнинг ўрнини тубдан қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда, шу жумладан, сувдан исрофгарчилик билан фойдаланишни ва сув танқис ҳудудларда сувга чанқоқ экинларни экиш ҳамда объектларни жойлаштириш тенденциясининг олдини олиш учун унга яхшироқ нарх белгилашни таклиф қилмоқда.
Ўзбекистонда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирган саноат корхоналари рағбатлантирилади
🕔15:47, 06.03.2026
✔63
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 февраль кунги қарори билан «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Батафсил
Ўзбекистон Саудиянинг илғор иқлим тажрибасини ўрганади
🕔15:35, 06.03.2026
✔93
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонида бўлди. Мазкур ишчи сафар давомида
Батафсил
Ўзбекистон энергия тежовчи совитиш бўйича минтақавий ташаббусга қўшилди
🕔16:38, 26.02.2026
✔66
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси вакиллари Бокуда бўлиб ўтган энергия тежовчи совитиш тизими бўйича янги минтақавий лойиҳани тасдиқлаш йиғилишида иштирок этди.
Батафсил