Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилЖорий йилнинг 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинган эди. Ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида ягона электрон платформа ишга туширилди.
Куни кеча Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ушбу ягона электрон платформани расмий ишга тушириш маросими ташкил этилди.
Фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнларни ўз ичига олувчи мазкур платформа ажратилаётган маблағларни оқилона тақсимлаш, шаффофлигини таъминлашда кенг имкониятлар беради.
Фуқаролик жамияти институтларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва ишлаб чиқилаётган онлайн платформани тўлиқ автоматлаштириш ўтказишга шароит яратилади.
Бундан ташқари, платформанинг яна бир афзаллик томони шундаки, бир нечта давлат ташкилотларидан маълумотлар олиш мақсадида маълумотлар алмашинуви ишлари амалга оширилишидир. Яъни фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир ҳужжатларни электрон тарзда интеграциялашдир.
Ҳар бир талабгор ташкилот эндиликда танловларда иштирок этиш учун лойиҳаларни топшириш ва давлат субсидиясини олиш учун буюртмаларни юбориш, уларни кўриб чиқиш ва баҳолаш жараёнларини шахсий кабинети орқали кузатиб бориши мумкин.
Платформада танловларнинг мавзуларини шакллантиришда нафақат фуқаролик жамияти институтлари, балки кенг жамоатчилик томонидан ҳам таклифлар берилиши, уларнинг муҳоккамаларда бевосита иштирок этиш имконияти яратилди.
Ушбу янги электрон тизим фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янги боскичга олиб чиқиб, мазкур жараёнларнинг шаффофлигини таъминлайди. Энг муҳими, Фармон фуқаролар ва фукаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият бошқарувидаги бевосита иштироки учун янги имкониятларни очиб беради, хусусан, ижтимоий шериклик институтини амалда ривожлантириш бўйича ташкилий ва ҳуқуқий шароитлар яратади, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг таъсирчанлигини оширади.
Шаҳруза САТТОРОВА
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил