Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМ – МУАММОЛАРГА ЭНГ МАҚБУЛ ЕЧИМ

Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, экология ва табиатга етказилаётган салбий таъсирларнинг қарийб учдан икки қисми антропоген омиллар воситасида юзага келмоқда. Бу инсоннинг табиий ресурсларга бўлган муносабатини зудлик билан ислоҳ этиш зарурлигини тақозо этмоқда.

ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМ – МУАММОЛАРГА ЭНГ МАҚБУЛ ЕЧИМ

Инсон ва табиат масаласи чуқур англаб етилган, ҳис қилинган ҳолда, намунали тарзда йўлга қўйилиши турли экологик ҳалокатларнинг юзага келишини бартараф қилиши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Бунинг учун биринчи навбатда фуқароларда экологик маданиятни шакллантириш, табиат олдидаги масъулият ҳиссини тарбиялаш, билим ва кўникмаларни такомиллаштириш, қисқаси экологик таълим-тарбияга катта эътибор қаратиш муҳим саналади.
Экологик таълимнинг муҳимлиги ҳозирги замонавий дунёда ҳеч кимда шубҳа уйғотмаслиги билан бирга кўплаб мамлакатларда таълим ва тарбия беришнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Аҳолининг экологик маданиятини ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни шакллантиришга қаратилган ушбу фаолият – бутун инсоният келажаги хавфсизлигининг гарови аслида. Экологик таълим аҳолида экологик маданиятни ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни шакллантирадиган энг муҳим омилдир.
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Респуб­ликаси Қонунининг 4-моддасида «...барча турдаги таълим муассасаларида экология ўқувининг мажбурийлиги» қайд этиб ўтилган.
Экологик таълимнинг бош мақсади аҳолининг барча қатламларида, жумладан, мактаб­гача ва мактаб таълимида, шунингдек, коллеж, техникум ва лицей ўқувчилари, олий таълим муассасалари ва олий таълимдан кейинги таълим жараёнларида атроф-муҳитни асраш муаммоларига онгли муносабатни шакллантиришдан иборатдир.
Бугунги кунда ёшларда экологик маданиятни тарбиялаш таълим фаолиятининг долзарб йўналишларидан бирига айланди. Болаларда экологик билимлар қанчалик кичик ёшдан шаклланса, бундай таълим шунчалик катта самара беради. Шунинг учун ушбу жараённи илмий ташкил қилиш давлат томонидан қўллаб-қувватланиши зарур.
Аҳоли, айниқса, ўқувчи ва талаба ёшларда экологик онг ва маданиятни шакллантирмасдан, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасига сарфланаётган ҳар қанча маблағлар билан муаммоларни бартараф этиб бўлмайди.
Ҳозирги вақтда умумтаълим муассасаларининг амалдаги ўқув дастурларига мувофиқ табиий фанлар, биология, география, кимё ва физика фанлари дарслик­ларига ёш авлоднинг экологик саводхонлигини ошириш, экологик онги ва экологик маданиятини шакллантириш ҳамда ривожлантиришга оид тушунчалар сингдирилган деган фикрлар билдирилаётган бўлса-да, аммо экологик билимларни шакллантириш ва юксалтиришда бир қанча муаммолар мавжуд.
Очиғини айтганда, таълим муассасаларида «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасида назарда тутилган экология ўқувининг мажбурийлигига оид талаблар етарли даражада бажарилмаяпти. Таълим тизимининг барча босқичларида амалда бўлган таълим дастурлари бугунги кундаги глобал экологик муаммоларни бартараф этиш, мавжуд экологик хавф-хатар даражасини камайтириш, табиий муҳитни қайта тиклашга қаратилган, республикамизда сўнгги вақтларда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти билан мувофиқлаштирилмаган. Экологик таълим соҳасида ўқитувчиларнинг фаолиятини методик жиҳатдан таъминловчи ўқув материаллари, шу жумладан, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид ўқув қўлланмалар, ўқувчи ва талабалар учун зарур дарсликлар етарли эмас.
Шуларни эътиборга олган ҳолда, Ўзбекистон Экологик партияси мактабгача ва мактаб таълими ўқув дастурларида экология фанини алоҳида фан сифатида киритиш, шунингдек, тегишли олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида экология ҳуқуқи, экологик журналистика, ташқи экологик фаолият ихтисос­ликларини ташкил этиш таклифини билдирмоқда.
Бу йўналишни умуминсоний манфаатлар негизида уйғун тараққий эттириш, пировард натижа – одамларда фаол экологик маданият шаклланишида ва уларнинг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятида катта роль ўйнайди.
Жаҳон мамлакатлари тажрибасига назар соладиган бўлсак, Германияда экологик таълим турли лойиҳалар, эко ҳафталиклар, шунингдек, гуруҳ экскурсиялари каби таълим-тарбия усулларидан фойдаланиб ташкил этилади. Бу мамлакатда ягона давлат дастури (таълим концепцияси) мавжуд эмас. Аммо мактабгача таълим муассасаларида болалар кўп вақтларини очиқ ҳавода ўтказади ва табиат билан мулоқот қилади.
Японияда эса атроф-муҳитга эътибор ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш болалар, мактаб ўқувчилари, талабалар, тадбиркорлар, уй бекалари, компания президентлари, шаҳар ҳокимлари ва губернаторлари – бир сўз билан айтганда, ҳамма-ҳаммага ўргатилади. Бу мамлакатда экологик тарбия мактабгача ёшдан, бола ўзини ва уни ўраб турган дунёни англай бошлаган пайтдан бошланади.
Экологик вазияти ниҳоятда аянчли тус олиб бораётган Ҳиндистон эса аллақачон жиддий чоралар кўришга киришган. Мисол учун, 2020 йилда Ҳиндистон Миллий таълим сиёсатини қабул қилди ва ниҳоят мактабларда экологик таълимга бўлган долзарб эҳтиёжни ҳал қилди. Мактаблар орқали ҳукумат талабаларнинг атроф-муҳитга оид хабардорлигини оширадиган ва амалий ҳаракатларни рағбатлантирадиган кенг қамровли таълим олишларини таъминлаш бўйича ташаббусларни муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.
Табиат ва жамият муносабатларини илмий тушуниш асосида таълим-тарбия тизимида тегишли восита ва усулларни замон талаб­лари даражасида такомиллаштириб, амалиётда қўллаш, экологик маданиятни ривожлантиришнинг зарурий шартидир. Бунинг учун таълим-тарбиянинг барча йўналиш, усул ва воситаларини уйғун ривожлантириш ҳамон долзарблигича қолмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси жамиятимизда жуда долзарб бўлиб турган ушбу масалага жамоатчиликнинг эътиборини қаратиб, уни сайловолди дастурига киритгани айни муддао бўлди. Партия шу каби муҳим масалаларда барча эколог олимлар, педагоглар ҳамда таълим-тарбия мутасаддилари билан ҳамкорликда ишлашни мақсад қилган ва бу мақсадлар ўз вақтида белгиланган тартибда амалга ошса, халқимизнинг экологик маданияти сезиларли даражада юксалишига эришилади. Мен таълим соҳаси мутахассиси сифатида Ўзбекистон Экологик партиясининг Сайловолди дастурида келтирилган ушбу таклифни қўллаб-қувватлайман ва партияга катта ишонч билдираман.

Дилфуза САДРИДДИНОВА,
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

🕔15:39, 13.04.2026 ✔33

Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

Батафсил
Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔136

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔185

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

    Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

    Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

    ✔ 33    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 136    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 185    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 193    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 302    🕔 14:46, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар