Семиз ўтнинг фойдалари ҳақида биласизми?
Семиз ўт – семизўтдошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси серет, ётиб, баъзан тик ҳам ўсади. Барглари майда, этли, цилиндрсимон, тўпбарг ҳосил қилади.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси ўзининг Сайловолди дастури лойиҳасида мамлакатнинг барқарор ривожланиши йўлида бугунги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш, хавфсиз ва самарали бўлган яшил иқтисодиётга ўтиш, инсон ва табиат уйғунлиги устувор бўлган барқарор жамият барпо этиш ғоясини илгари суради.
«Табиат учун бирлашайлик» шиори остида соғлом ва барқарор келажак яратиш учун бугун кўз олдимизда намоён бўлиб турган тизимли экологик муаммоларга қарши ҳаётий ечимларни таклиф этмоқда.
Сайловди дастуридаги энг муҳим жиҳатлар, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, экологик ҳолатидан келиб чиқиб илгари сурилаётган ҳаётий ташаббуслар Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида дастур лойиҳаси муҳокамасига бағишланган оммавий эшитувда ҳам кенг эътироф этилди. Тадбирда партия электорати вакиллари, фаоллар, эколог олимлар, вилоят ва туман (шаҳар) партия ташкилотлари ходимлари, ёшлар ва хотин-қизлардан иборат кенг жамоатчилик иштирок этди.
Ўзбекистон Экологик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Хайрулло Гаппоров сўзга чиқиб, партия Сайловолди дастури лойиҳасининг асосий йўналишлари, муҳим ташаббуслар ҳақида маълумот бериб ўтди.
– Партиямизнинг «Табиат учун бирлашайлик» шиори остида илгари сураётган сайловолди дастури халқимиз учун соғлом ва барқарор келажак яратишга, кўз олдимизда намоён бўлиб турган тизимли экологик муаммоларга қарши ҳаётий ечимларни таклиф этишга қаратилгани кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди, – дейди ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти кенгаши ижроия қўмитаси раиси Иброҳим Ёқубов. – Бугун Сурхондарё вилоятидаги экологик вазиятдан келиб чиқиб, бир қатор янги таклиф ва ташаббуслар партия электорати муҳокамасига ташланди. Айниқса, Сурхон диёрида тез-тез юз берадиган қум-чанг бўронлари вилоят аҳлининг оғриқли масалаларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун қум ва туз бўронлари кўтарилиши хавфи юқори бўлган ҳудудлар хариталарини ишлаб чиқиш ва бундай ҳудудларда давлат дастурлари асосида ихотазорлар, яшил қопламалар барпо этилишига эришиш масаласи Сайловолди дастурига киритилганини иштирокчилар алоҳида қўллаб-қувватлашди. Дастурда 2030 йилга қадар иссиқхона газлари эмиссиясини 65 фоизга қисқартириш, 2050 йилга қадар углерод нейтраллиги ва нол эмиссияга эришиш белгилангани ҳам бугуннинг энг долзарб муаммоларидан бири – атмосфера ҳавосини яхшилашда амалий қадам бўлиши шубҳасиз. Сурхондарёда партиямиз сайловолди дастурига киритилган ҳар бир таклиф, ҳаётий ташаббуслар партиямиз электорати, жамоатчилик томонидан кенг қўллаб-қувватланди.
Халқнинг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга эришиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга оид бир қатор ҳаётий ташаббуслар сурхондарёликлар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди. Хусусан, вилоятда ҳанузга қадар тоза ичимлик сув тармоқлари кириб бормаган маҳаллалар мавжуд. Сурхондарё мамлакатимизда марказлашган ичимлик сув билан таъминланиш даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эга ҳудудлардан ҳисобланади. Масалан, бу кўрсаткич Бойсун туманида 37,6 фоиз, Ангор туманида 38 фоиз,Бандихон туманида 38,9 фоиз, вилоят бўйича 58,3 фоизни ташкил этади.
Партия илгари сураётган сув таъминотида бозор механизмларини жорий этишни такомиллаштириш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар минимал сув истеъмолидан келиб чиқиб, сув сарфи миқдорини белгилашга оид таклиф сувни адолатли ва оқилона тақсимлашда жуда муҳим аҳамият касб этади.
Вилоятнинг Узун, Сариосиё, Олтинсой, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Ангор, Музработ, Шеробод ва Бойсун, Бандихон, Қизириқ, Термиз туман марказларида канализация тармоқлари ва биологик оқова сув тозалаш иншоотлари мавжуд эмас. Натижада ҳосил бўладиган оқова сувлар ер рельефига оқизилиш ҳолатлари кузатилади.
Экопартия томонидан эса оқова сувларни тозалаш иншоотлари самарадорлиги паст бўлган ҳудудларда модернизация ишларини амалга ошириш ва янгиларини қуриш таклифи билдирилмоқда. Аҳоли яшаш пунктларида бадбўй ҳид чиқараётган, локал оқова сув тозалаш иншоотлари бўлмаган корхоналар фаолиятини экологик талабларга жавоб берадиган технологиялар жорий этилмагунча тўхтатиш тартибини киритиш ҳам ушбу йўналишда ҳудудлардаги муаммоларга муносиб ечим бўлади.
Ўзбекистон Экологик партияси кутилаётган сайловларда муносиб иштирок этиш мақсадида пухта тайёргарлик кўрилгани, бунда мамлакатдаги ҳар бир ҳудуд, жумладан Сурхондарё замини ва бу ерда яшаётган кўп миллатли аҳолининг манфаатлари, эҳтиёж ва муаммолари инобатга олиниб, халқаро тажрибаларга эга бўлган мутахассислар томонидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилгани эътироф этилди.
– Партиямиз томонидан бўлажак сайловларда муносиб иштирок этиш мақсадида пухта тайёргарлик кўрилгани, ҳар бир ҳудуд, жумладан Сурхондарё замини ва бу ерда яшаётган кўп миллатли аҳолининг манфаатлари, эҳтиёж ва муаммолари инобатга олингани бугунги муҳокамаларда ҳам яққол ўз ифодасини топди.
Партиямизда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг самарали тизими яратилган. Сайловолди дастурини ишлаб чиқишда ҳам электоратнинг талаблари, аҳолининг мурожаатлари асос бўлди. Мисол учун, 2050 йилгача 60-80 фоиз уйларни иситиш тизимини қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан қопланишини ташкил этиш бўйича дастур қабул қилиш таклифи ҳам бугундан бошлаш шарт бўлган долзарб вазифа ҳисобланади.
Сурхондарёнинг бой ва ноёб табиати бугун муҳофазага муҳтож. Шунинг учун ҳам сайловолди дастурида Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган ўсимликлардан фойдаланишга ва ёввойи ҳайвонларни ов қилишга муддатсиз мораторий эълон қилиш таклифи айни ҳаётий заруратдир. Бир сўз билан айтганда сурхондарёликлар, партиямиз электорати вакиллари сайловолди дастури лойиҳасини фаол қўллаб-қувватлашди, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Термиз туман партия ташкилоти кенгаши ижроия қўмитаси раиси Шафоат Норсаев.
Шунингдек, партиянинг Сайловолди дастури лойиҳасида жамиятдаги фаол хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга кенг йўл бериш ва ўз имкониятларини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратиш масаласига урғу берилгани ҳақида ҳам сўз юритилди.
Жамоат эшитувида фуқароларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида уларнинг мулоҳазалари тингланди. Янгича тартибда ўтказиладиган сайлов бўйича тегишли маълумотлар ҳам берилди.
ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти
Ахборот хизмати
Семиз ўт – семизўтдошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси серет, ётиб, баъзан тик ҳам ўсади. Барглари майда, этли, цилиндрсимон, тўпбарг ҳосил қилади.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси ўзининг Сайловолди дастури лойиҳасида мамлакатнинг барқарор ривожланиши йўлида бугунги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш, хавфсиз ва самарали бўлган яшил иқтисодиётга ўтиш, инсон ва табиат уйғунлиги устувор бўлган барқарор жамият барпо этиш ғоясини илгари суради.
БатафсилМамлакатимизда улуғ бир сиёсий жараён – сайлов яқинлашган сайин ҳар бир партия аъзоси ўз фаолиятини бир қур мушоҳада-таҳлил элагидан ўтказади. Ўтган давр мобайнида нималар қилинди?
Батафсил