Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилКелажакни кўзлаган ёшлар
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Хайрулло Ғаффоров Наманган туман ҳокими Садриддин Мўминов билан биргаликда тумандаги 1-сектор ҳудудига қарашли «Гулдуров» маҳалласида ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда маҳалла ёшлари ўзларининг таклиф ва ғоялари, шунингдек, мавжуд муаммолар бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, депутат Х.Ғаффоровга ва туман ҳокимига бевосита мурожаат этишди. Ёшлардан тушган мурожаатларнинг баъзилари шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, айрим мурожаатларга тушунтириш берилди. Қолган мурожаатлар тез фурсатларда ижобий ҳал этилиши учун мутасаддиларига йўналтирилди.
Шунингдек, хорижда меҳнат қилаётган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказиб, уларнинг муаммолари тингланди. Муаммолар ечими бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Эътиборлиси, депутат ва туман ҳокими билан онлайн суҳбатлашган ёшларнинг аксарияти яшаш манзилига қайтиш истагини билдиришди. Бунинг учун уларга мос иш ўринлари таклиф этилди, бизнес қилиш мақсадида бўлганларга кредитлар ажратилиб, қўллаб-қувватланадиган бўлди.
Депутат Наманган туманидаги «Чағир» МФЙ ҳудудидаги Мактабгача ва мактаб таълимига қарашли давлат шерикчилигидаги хусусий боғчаларда ҳамда «Эзгу ният» МЧЖ тикув цехида бўлиб, аҳоли мурожаатлари билан танишди.
«Наманган сув таъминоти» АЖ раҳбарияти иштирокида Наманган туманидаги оқава сувларни тозалаш иншооти фаолиятини ўрганди. Ушбу тозалаш иншооти қайта таъмирланиш ҳолатига келиб қолгани, лаборатория ва техникалар маънан эскиргани туфайли аҳолининг сув таъминотида тез-тез узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Жамоатчилик эшитуви ўтказиш белгилаб олинди.
Доимий эътиборимизда
Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти томонидан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган вазифалар билан ёшларни янада яқинроқ таништириш ҳамда жорий йилги «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурида кўрсатилган ишларнинг ижросини таъминлаш мақсадида депутат ва ёшлар учрашуви ўтказилди.
Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Лейла Сейтова мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдодини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди. Яратилган бу имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳақида ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади, уларга ҳар томонлама амалий ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Қурилишда қандай муаммолар бор?
Парламент қуйи палатаси депутати Наврўзбек Юсупов Андижон вилояти «Элотон» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчилари фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, маҳалла фаоллари билан бевосита учрашиб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид муаммолар, қурилиш ва ободонлаштириш ишларини ўрганди.
Учрашув давомида аҳоли вакиллари маҳалла фаоллари, тадбиркорлар, отахон ва онахонлар «Элотон» маҳалласида олиб борилаётган ислоҳотлар, ички кўчаларнинг таъмирланиши, ичимлик сув таъминоти, қишлоқ хўжалик ва хизмат кўрсатиш соҳаларида амалга оширилаётган ишлар билан бирга, ечимини кутаётган айрим масалалар ҳам борлигини қайд этдилар.
Депутат шунингдек, Избоскан туманида ижтимоий соҳа объектлари фаолиятини кўздан кечирди. Хусусан, «Бой маҳалла» МФЙдаги оилавий поликлиникада бўлиб ўтган учрашувда юртимизда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти кенг тушунтирилди.
Мазкур учрашувлар давомида инсон ва жамият ҳаётида учраётган ижтимоий ва иқтисодий масалалар бевосита ўрганилиб, туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилот вакиллари билан биргаликда уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Муражаатлар ўрганилди
Қонунчилик палатаси депутати Камол Жуманиёзов Шовот туманидаги «Ипакчи» ва «Арчазор» маҳаллаларида бўлиб ўтган учрашувларда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди ҳамда уларни қонунчиликдаги ўзгаришлар билан таништирди.
Шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими О.Холбоев билан Комилжон Отаниёзов номидаги маданият ва истироҳат боғида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишишди.
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил