Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида халқ вакиллари томонидан дастлаб «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини очиқ электрон танлов асосида ижарага бериш механизми жорий қилингани муносабати билан ер участкаларини ажратиш ишлари очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилмоқда.
Айни пайтда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга бўлган ижара ҳуқуқини бошқа шахсларга ўтказиш қонун билан тақиқлангани ижарачи ҳамда сармоядорларга ер участкасига киритган инвестиция ўрнини қоплаш имкониятларини чеклаб қўймоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси билан юқоридаги муаммоларни қонун доирасида ҳал қилиш кўзда тутилмоқда. Хусусан, лойиҳа билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ҳамда «Ижара тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қонун лойиҳасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдо натижалари асосида ижарага берилиши тўғрисидаги норма акс эттирилмоқда. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича ижарачиларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиши, яъни қайта ижарага беришга рухсат этилишини белгилаш таклиф этилмоқда. Қолаверса, агросаноат кластерларига ер участкаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан-тўғри ижарага бериш тартиби бекор қилинмоқда.
Йиғилишда фракция аъзоси Равшан Бегматов сўз олиб, қонунчиликка киритилиши таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ердан самарали фойдаланишни тарғиб қилиб келаётган Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий ғояларига мос келишини қайд этди. Депутатнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қишлоқ хўжалиги ерларини бозор активига айлантириш имкониятини кенгайтириб, соҳага йўналтириладиган инвестициялар ҳажмини оширади. Қонун лойиҳаси муҳокамалардан сўнг маъқулланди.
Парламент сўровига
жавоб берилди
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.Закировнинг ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан юборилган парламент сўровига келиб тушган қўшимча жавоби ҳам фракция аъзолари томонидан кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг 30 апрелида ўтказилган ялпи мажлисда депутатлар вазирнинг ёзма жавобини муҳокама қилиш жараёнида парламент сўровида қўйилган саволларга етарли даражада тушунтириш берилмаганини қайд этишган эди. Шунга кўра, сўровга қўшимча жавоб бериш вазифаси юклатилган эди.
Фракция аъзолари қўшимча жавобда махсус лабораторияларда ичимлик сувнинг сифати тўлиқ таҳлил этилиши, истеъмолчиларга масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларининг ўрнатилиши ҳамда ҳисоблагичлардан узатиладиган маълумотларни қабул қилиш тизими яратилиши бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлар батафсил келтирилганини қайд этишди. Шу билан бирга, сув ҳисоблагичлар ва тегишли ускуналарни ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи корхоналарни саралаш механизмларини шаффоф ҳолда амалга ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан йиғилиш қатнашчилари таклифлар беришди, кўрилган қонун лойиҳаларига нисбатан фракция аъзолари нуқтаи-назари билдирилди ва шундан келиб чиқиб тегишли қарор қабул қилинди.
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил