Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

МАТЕМАТИКА АСЛИДА БУ —  ҲАЁТ ДЕМАК

Аббос мураккаб бир тенгламанинг ечими устида кўп ўйланди. Ўзи билган турли усуллардан фойдаланиб кўрса ҳам, негадир аниқ жавоб йўқ. Шу пайт дарсхонага онаси кириб келиб,  унинг мушкулини осонлаштирди. Худди болалигидаги каби икковлон биргалашиб тенгламанинг ечимини осонликча топди.

МАТЕМАТИКА АСЛИДА БУ —  ҲАЁТ ДЕМАК

Шоира опа кенжа фарзандининг математика фанига бўлган қизиқишини вақтида англаб, у билан обдон шуғулланди. Ҳар куни уни ҳам ўзи ишлайдиган мактабга олиб борадиган бўлди. Йўл-йўлакай ўтган дарслар юзасидан ва арифметик амаллардан савол-жавоб қилиб боришарди. Яқинда ўғли математика фани бўйича ўтказилган республика фан олимпиадасида фахрли биринчи ўринни қўлга киритганида, вақтида олиб борилган машғулотлар, ўқиб-изланишлар бесамар кетмаганидан қувонди.

Аббос Жўраевнинг математика фанига бўлган қизиқиши уни рақамлар устида тинмай изланишга ундарди. Онасининг математика фани ўқитувчиси бўлгани эса бу соҳадаги қизиқишларини рўёбга чиқаришда асос бўлди. Дастлаб, Қашқа­­дарё вилоятининг Қарши тумани Ғубдин қишлоғидаги 1-сонли мактабда, кейинчалик Қарши шаҳридаги 1-сонли ихтисослашган мактабда олган билими унинг хотирасига мустаҳкам жойлашди ва ўз устида тинимсиз ишлади.

— Аббоснинг болалигидан математика фанига бўлган қизиқиши баланд эди, — дейди онаси Шоира опа. — У кўп вақтини китоб ўқишга бағишларди. Математика фани дарслигидаги бирор мисолнинг ечимини топишни бир марта кўрсатиб берсам бўлди, бошқа мисолларни ечишни ҳам тезда ўзлаштириб,  мустақил равишда ишлаб кетаверарди. Аббос билан ҳозир ҳам математик ечимлар борасида кўп баҳслашиб турамиз. Тан оламан, баъзи тенгламаларнинг ечимини топишда ундан ортда қоляпман.

Аббос мактабда ўқиб юрган кезларини эслаб:

— Онам берган мисолнинг ечимини топсам, ўйинда ғалаба қозонгандек қувонардим, — дейди. — Айниқса, мактабдан келган заҳотим тезда қўлимга дарсликни олардим-да, мисолларнинг ечимини топишга шўнғиб кетардим. Кўпинча онамни ҳоли-жонига қўймай, тушунмаган мисолимни тушунтириб беришини сўрардим.

Жавоби аниқ, аммо уни топиш учун инсондан анчагина зукколик талаб қилинадиган математик амаллар кўплаб кашфиётлар қилинишига замин яратган. Айниқса, Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби мутафаккирларимиз мазкур фанни янада юқори чўққиларга чиқариб, чексиз имкониятларидан турли соҳаларда фойдаланиш мумкинлигини исботлаб беришган. Уларнинг бу борада қолдирган катта илмий мероси ҳамон математика ривожига хизмат қилмоқда.

— Олий математикани чуқур ўрганишда доимо аждодларимизнинг асарларига мурожаат қиламан, — дейди Аббос Жўраев. — Ал-Хоразмийнинг «Ал-Жабр вал-Муқобала» асаридан иккинчи даражали тенгламалар ва уларни ечиш йўлларини ўргандим. Асарни илк бор ўқиб чиққанимда, математиканинг асосчилари ўзимизнинг боболаримиз бўлгани мени фахрлантирган. Шу боис уларга муносиб авлод бўлиш учун ҳам ўз устимда янада кўпроқ ишлашни ва улкан марраларни эгаллашни мақсад қилиб олганман.

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга яратилган имконият ва шарт-шароитлар уларни турли йўналишларда ўз иқтидорини намойиш қилишига замин яратмоқда. Шу маънода Аббосни ҳам инглиз тилини чуқур ўзлаштириш қизиқтирди. Шу билан бирга, у «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг фаол аъзоларидан бирига айланди. Айниқса, унинг 2015 йили мамлакатимиздаги 60 дан ортиқ олий ўқув юртлари вакиллари ўртасида математика фанидан ўтказилган фан олимпиадасида фахрли биринчи ўринни қўлга киритгани изланишларига муносиб рағбат бўлди.

— Танлов вақтида жуда ҳаяжонландим, — дея хотирлайди Аббос. — Чунки барча вилоятлардан келган тенгдошларим орасида кучли математиклар кўп эди-да. Улар орасидан ўрин олишнинг ўзи бўлмасди. Аммо кўчада мени кутиб ўтирган устозим ва онамни кўз олдимга келтириб, ўзимни қўлга олдим. Натижаларни эълон қилганларида эса мендан ҳам кўпроқ онам қувонганди.

Аббос Жўраев ҳозир Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 4-курсида таҳсил олмоқда. Айни пайтда илмий иш устида ишлаяпти.

Қадрдон ўша эски қишлоқ кўчаси. Бир пайтлар онасининг қўлидан маҳкам тутиб, оҳиста савол-жавоб қилиб бораётган Аббос бугун бир қатор ютуқлари билан уйга қайтаяпти. Унинг бўйи анча чўзилган. Янгиликлардан сўз очилганда энди у эмас, онаси ундан: «Математика фанида нима янгиликлар?» — дея сўраб қўяди...

Соҳиба СУЮНОВА




Ўхшаш мақолалар

Эътибордан четда қолаётган  «ётоқ туман»  муаммоси

Эътибордан четда қолаётган «ётоқ туман» муаммоси

🕔16:35, 02.05.2024 ✔7

Катта шаҳарларимиз, айниқса, пойтахтда ҳаво ифлосланиши энг долзарб муаммога айлангани сир эмас. Атмосфера ифлосланишига 53 фоиз ҳолатда автомобиллардан чиқадиган зарарли тутунлар сабаб бўлмоқда. Кўчаларда юзага келадиган тирбандлик эса транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли ташламалар миқдорини янада оширади.

Батафсил
Электр энергияси ва  табиий газ қимматламоқда,  ижтимоий норма халққа  қандай ёрдам бўлади?

Электр энергияси ва табиий газ қимматламоқда, ижтимоий норма халққа қандай ёрдам бўлади?

🕔20:38, 19.04.2024 ✔35

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади, кўп ишлатган кўпроқ тўлайди. Яъни, энергетика соҳасида «ижтимоий норма» жорий этилди. Буни қандай тушуниш керак?

Батафсил
Экологик стикерлар бизни  ҳаво ифлосланишидан қутқара  оладими?

Экологик стикерлар бизни ҳаво ифлосланишидан қутқара оладими?

🕔22:10, 12.04.2024 ✔40

1 июндан бошлаб Ўзбекистонда «Экологик транспорт» тизими босқичма-босқич жорий этила бошлайди. Бунинг учун шаҳарлар экоҳудудларга бўлинади ва автомобилларга экологик стикерлар берилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар