Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилЭкология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Тошкент ҳайвонот боғи ҳамкорлигида «Бутунжаҳон ёввойи табиат куни»га бағишлаб «Эко-квест» мусобақаси ўтказилди.
Унда Тошкент шаҳридаги мактабларда таҳсил олаётган ўқувчилардан иборат 12 та жамоа беллашди.
«Мактаб ўқувчилари, албатта, зоология каби ҳайвонот, табиатга оид фанларни ҳам ўрганишади. «Эко квест» тадбири эса болаларнинг бу борадаги билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, – деди Экология вазирлиги бўлим бошлиғи Зарина Абдуллаева. – Саволлар ҳам айнан табиат, ёввойи ҳайвонлар ҳақида тузилди. Мақсадимиз ёшларнинг экологик билим даражасини оширишдир».
Ўйин жуда қизғин кечди. Саволлар ҳайвонот боғининг турли бурчакларига, ҳайвонлар олдига қўйиб чиқилди. Бу эса болажонларга бевосита ҳайвонлар билан танишиш имконини берди.
«Ушбу тадбир Тошкент ҳайвонот боғида ўтказилиши бежиз эмас. Саволларга жавоб топиш жараёнида болалар бевосита ҳайвонлар билан мулоқот қилишди. Бу эса, албатта, болаларда ҳайвонларга нисбатан меҳр-муҳаббат, табиатга хайрихоҳлик ҳиссини шакллантиради», – дейди Тошкент ҳайвонот боғи илмий-маърифий бўлим мудири Ҳаким Собиров.
Мусобақада Яшнобод туманининг «Айиқ болалари» жамоаси биринчи, Чилонзор туманининг «Легенда» жамоаси иккинчи, Сергели туманининг «Лидерлар» жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб жамоалар муносиб тақдирланди.
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил