Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилИнсон орзу билан яшайди, меҳнат қилади, мол-мулк орттиради. Аммо уни ёнғин оқибатларидан асрашда баъзан бепарволикка йўл қўяди. Агар арзимаган бепарволикка йўл қўймаганида, эҳтимол, бошига ёнғин хатари билан боғлиқ кўргуликлар тушмасди.
Бу ўринда энг муҳими ҳар бир фуқаронинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиши ва уларга амал қилиши ҳисобланади. Бу қоидаларни етарлича билмаслик ёки эътиборсиз бўлиш аянчли фожиаларни етаклаб келади. Афсуски, ҳаётимизда бундай воқеалар содир бўлаётгани ҳақиқатдир.
Ёнғин хавфсизлиги ходимларининг неча бор огоҳлантиришлари, жаримага тортишларига қарамай, ҳамон ўз билганларидан қолмай, уйларида носоз электр, газ плиталаридан фойдаланиб келаётган кимсаларнинг борлиги ачинарли ҳолат. Вақти келиб хонадонларида ёнғин содир бўлганда эса, ёрдам сўраб югургилаб қолаётганларни кўриб, кишида ҳам таажжуб, ҳам ачиниш ҳисси пайдо бўлади. Ахир, куни кеча тинч ва осуда ҳаёт кечириб, ўз меҳнат маҳсулидан баҳра олиб юрган оиланинг уйи бир кечада кулга айланиши кимнинг хаёлига келибди дейсиз. Бунинг оқибатида мол-мулкка катта миқдорда зарар етади. Ҳатто оила аъзолари ҳаётига хавф туғилиши мумкин. Оддийгина ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишганда бундай ҳол юз бермаслиги ҳам мумкин эди-ку.
Азиз юртдошлар! Ёнғин қоидаларига риоя қилиш билан сиз ўз уйингизни, оилангизни, ёш болаларингизни ўт балосидан сақлаган, экология ва атроф-муҳит мусаффолиги ва шаҳримиз чиройига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз. Сиздан талаб қилинадигани – ёнғин хавфсизлиги талабларига масъулият билан эътибор беришдир.
Ёдингизда тутинг: ёнғинни ўчиришдан кўра, унинг олдини олиш осонроқдир.
Б.САМИГОВ,
Метрополитен
ЁХТБ подполковниги
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил