Жараён      Бош саҳифа

Янги йилдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Малака тоифаси беришнинг янги тартиби

2024 йил 1 январдан мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш жорий этилади. Бунда 2023/2024 ўқув йилидан ўқитувчилар стажёр-ўқитувчи сифатида ишлайди ва 1 йилда сертификат олиши талаб этилади.

Янги йилдан қонунчиликда  нималар ўзгаради?

Шунингдек, давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

 

Мактабга борадиганлар

онлайн ҳисобда

2024 йил 1 январдан мактаб директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади. Бунда, сертификациядан ўта олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.

Бундан ташқари 1 январдан бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади, мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади.

 

Лойиҳалаштиришда

янги тартиб

Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2024 йил 1 январдан:

• ичимлик сув ва оқова сувни чиқариб юбориш нархлари маҳсулот таннархига киритилган харажатлар, тизимни ривожлантириш, молиявий харажатлар, солиқлар ва мажбурий тўловлардан келиб чиқиб шакллантирилади;

• янги қуриладиган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги объектлар ва тизимларни лойиҳалаштиришда мазкур ҳудуднинг тўлиқ қамров даражасини инобатга олиш талаби ўрнатилади.

 

Cувни тежовчи

технологиялар учун

кредитлар

2024 йил 1 январдан республиканинг узоқ муддатли сув баланси прогнозини юритиш, сув ресурсларини тежаш дастурларини қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун кредитлар 10 фоиз ставкада (фоиз ставкаларини субсидиялаш ҳисобига) ажратилади.

 

3 йилгача 6 ойлик

имтиёзли давр

Янги йилдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг йиллик асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади.

 

Юк машиналарига

мавсумий чекловлар

Янги йилдан автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланган объектларнинг асосий конструктив элементлари бўйича камида уч йиллик кафолатли хизмат қилиш муддати жорий қилинади.

Йилнинг ҳарорат юқори бўлган вақтларида автомобиль йўлларида юк ташувчи транспорт воситалари ва автопоезд (тиркама)ларнинг (махсус транспорт воситаларидан ташқари) ҳаракатланишига мавсумий чекловлар ўрнатилади.

 

Пенсияни мобиль илова орқали олиш

2024 йил 1 январдан:

• фуқароларга пенсия тайинлаш учун амалдаги тартибга қўшимча равишда уларнинг хоҳишига кўра ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ҳам мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади;

• фуқаролар пенсия тайинланганидан сўнг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларини ЯИДХП ёки АТ «Халқ банки»нинг мобиль иловаси орқали олиши мумкин бўлади.

 

100 млн сўмгача микроқарз

Президент қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 январдан:

• микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади;

• нобанк кредит ташкилотлари акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади;

• жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасининг ёки уларнинг эгалигидаги акциялар номинал қийматининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга рухсат берилади;

• микромолия ташкилотлари тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади;

 

Айрим тиббиёт ходимлари маоши ошади

2024 йил 1 январдан Ички ишлар вазирлиги тизимидаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларига (махсус ва ҳарбий унвонга эга бўлган ходим ҳамда ҳарбий хизматчилардан ташқари) нисбатан ҳам татбиқ этилади:

ойлик лавозим маошлари:

• олий ва биринчи малака тоифаларига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун – 15 фоизга;

• иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун – 10 фоизга;

• тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун – 15 фоизга оширилади.

Давлат экологик ва

шаҳарсозлик

экспертизасидан ўтмаса...

Янги йилдан атроф-муҳитга таъсири бўйича I тоифага ва II тоифага кирувчи янги объектларни лойиҳалаштиришда юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал сув тозалаш иншоотлари ўрнатилиши кўзда тутилмаган лойиҳаларни давлат экологик ва шаҳарсозлик экспертизаларидан ўтказиш ҳамда қурилиши тугалланган объектларни, уларни ўрнатмаган ҳолда фойдаланишга қабул қилиш ман этилади.




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар