Нам салфеткалар тақиқланади!
Уэлс биринчи бўлиб, 2026 йил 18 декабрдан бошлаб бундай салфеткаларни сотишдан воз кечади.
БатафсилКеча вилоятга қайтиш учун чегирмали чипта олиш мақсадида эрта тонгдан маҳаллий аэропортга бордим.
Кассага бориб чегирмали билет олмоқчилигимни айтишим билан иш вақтимиз ҳали бошланмади, деган жавобни олдим (ўзи аэропорт кассасининг иш вақти 8:00 дан 20:00 гача белгиланган). Орадан бир соатча вақт ўтгач яна касса ходимига юзландим. Унинг айтишича, чегирмали чипта олишим учун талабалик гувоҳномасининг нусхаси, яна университет декани томонидан берилган QR-кодли маълумотнома Ягона дарча томонидан тасдиқланган бўлиши керак экан.
Ўзбекистон ҳаво йўллари эълон қилган хабарларда бу ҳақда ҳеч қандай маълумот берилмаганини айтиб Ўзбекистон ҳаво йўллари маълумотлар бўлимига боғландим. Аммо улар юқоридаги ҳужжатлар талабаларда бўлиши кераклиги ҳақида маълумот беришмаганини, ўзим билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатим ва талабалик гувоҳноманинг ўзи етарли эканини айтишди.
Шуларни айтганимдан сўнггина авиакасса ходими юқори раҳбарларидан бир нималарни сўрадида охир-оқибат имтиёзли чипта беришга мажбур бўлди.
Аэропорт кассасига кунига қанча талаба келади? Ўз ҳуқуқларини ва қоидаларни билгани имтиёзли чипталарга эга бўлади, аммо ҳуқуқларини билмаганлари-чи? Улар юқоридаги узундан-узун оворагарчилик ва қоғозбозлик қилишни хоҳламасдан тинчгина киракашларда манзилига етиб олади. Хулоса эса ўзингиздан...
Уэлс биринчи бўлиб, 2026 йил 18 декабрдан бошлаб бундай салфеткаларни сотишдан воз кечади.
БатафсилПенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.
БатафсилДунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон тажриба мақсадида йўқ қилинмоқда.
Батафсил