ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти ташаббуси билан Олмалиқ кон-металлургия комбинатида «Яшил маконда бирлашайлик!» шиори остида дарахт экиш акцияси ўтказилди.
Тадбирда комбинат ҳудудига 2000 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, ҳудудда «Яшил белбоғ» ташкил этишга киришилди.
Дарахт экиш акцияси давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари Олмалиқ шаҳрида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан танишди. Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ раиси Абдулла Хурсанов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов, «АгроМир» компанияси таъсисчиси, сенатор Шавкат Жалолов ва бошқалар шаҳардаги 19-сон умумий ўрта таълим мактаби боғига 500 та терак кўчати экиб ёшларга намуна кўрсатишди.
Энергетика вазири: «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқиши олди олинди»
🕔15:37, 13.11.2025
✔55
Юртимизда Президентимиз томонидан «яшил» энергетикани ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларни амалга ошириш бўйича Энергетика вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Батафсил
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔118
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔193
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил