Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«Бир марталик»дан воз кечиш вақти етмадими?

Авваллари қайсидир хорижий давлатларда чиқиндининг ҳаддан зиёд ортиб кетаётгани тўғрисидаги хавотирли гапларни эшитганмиз, тан олайлик, ўша хавотирларга унчалик жиддий эътибор қаратмаганмиз.

«Бир марталик»дан  воз кечиш  вақти  етмадими?

Мана, орадан унчалик ҳам кўп вақт ўтгани йўқ, биз ҳам айни шу муаммога рўбарў келдик ва бу ҳақда тинмай жар соляпмиз. Ўша мамлакатлар анча-мунча ечим топишга эришди бу муаммоларга, афсуски, биз бу борада ҳалигача бирор жўяли натижага эриша олмаяпмиз. Чунки аҳоли сонининг ошиб бориши, турмуш даражасининг яхшиланиши, маҳсулот турларининг кўпайиб бориши ва қадоқлашга бўлган талабнинг ошиши ҳисобига чиқиндиларнинг кўриниши, тури ва ҳажми тобора ортиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, юртимизда ҳар йили ўртача 7 миллион тонна маиший чиқинди ҳосил бўлади. Бу оилада ўртача ҳар бир киши кунига 650-750 грамм чиқинди чиқаради деганидир. Кундалик маиший чиқиндиларнинг кўп қисмини эса озиқ-овқатлардан қоладиган бир марталик идишлар ташкил қилмоқда. Бу борада миллий таомлардан кўра «фаст-фуд»лар тайёрлаш билан шуғулланувчи марказлар етакчилик қилаётганини кўришимиз мумкин.

Бир дона лаваш билан биргина «разливной» кола буюртмаси учун ўнга яқин турли ўрамлар ишлатилади. Табиийки, улар ишлатиб бўлиниши билан чиқиндига ташланади. Уларнинг табиий шароитда чириши эса жуда узоқ вақт талаб қилади.

Мисол учун:

– бир марталик салфеткалар 1-1,5 ойда;

– «фаст-фуд» марказлари локациялари тушилган қоғозлар 3 ойда;

– картон қутилар 1 йилда;

– консерва идишлар 10 йилда;

– сақич 30 йилда;

– пластик стакан 50 йилда;

– фольга 100 йилда;

– полиэтилен пакет 200 йилда чирийди.

Энди ўйлаб кўрайлик, бундай идиш­лардан бир кунда қанча ишлатилади? Битта шаҳарнинг ўзида қанча «фаст-фуд» маркази бор?

Тасаввур қиладиган бўлсак, жуда катта рақамлар келиб чиқади. Чиқинди муаммоси эса кун сайин кучайиб бораётгани ҳеч биримизга сир эмас.

Ўзбекистон Экологик партияси бир марталик ишлатиладиган пластик ва бошқа идишлардан фойдаланишдан босқичма-босқич воз кечиш вақти етди деб ҳисоблайди.

Тўғри, COVID — 19 пандемияси даврида турли чекловлар умумий овқатланиш жойларида олиб кетиш хизматларини кўпайтиришга ва бир марталик идиш­ларга (кофе стаканлари қопқоқлари, страфорли идишлар, бошқа турдаги озиқ-овқат идишлари, ҳатто бир марталик санчқию пичоқларгача) талабнинг кескин ортишига сабаб бўлган эди.

Энди вазият ўзгарди. Бу ёғига юртимиздаги экологик вазиятни яхшилаш учун босқичма-босқич «бир марталик»лардан воз кечишимиз зарур. Бу бўйича, айрим хорижий мамлакатлар турли йўлларни кўриш орқали бундай идишлардан фойдаланишни камайтириш йўлларини изламоқда.

Мисол учун, айрим давлатларда овқат етказиб бериш ёки буюртмачининг ўзи олиб кетиши учун овқатларни пластик идишларда эмас балки, пўлатдан тайёрланган металл контейнерларга солиб бериш урф бўлмоқда. Бунда буюртмачилар овқатдан бўшаган идишларни келгуси сафар олган жойига қайтаради.

Эътибор берган бўлсангиз, Япония ва Корея давлатидаги мактабларда ва бошқа таълим муассасалари ўқувчилари ҳам тушлигини ўзи билан худди юқорида айтганимиздек металл контейнерда олиб келишади. Биз буни уларнинг кўплаб кино ва сериалларида кўрганмиз. Ҳавас қиладиган томонида бу йўл ўқувчилар учун ҳам камчиқим, ҳам чиқинди муаммосини камайтиришда катта аҳамиятга эга.

Бир эслаб кўринг, авваллари жамоат ошхоналаридан овқат олиб кетиш ёки уйга овқат буюртма қилиш ҳозиргидек кучаймаган эди. Гўёки жуда катта қулайликдек туюлган бир марталик плас­тик идишлар кўпайдию, юқоридагидек ҳолатлар тез фурсатда жуда оммалашиб кетди. Тўғри, бунинг қулайлигини буткул рад этиб бўлмас, бироқ унинг атроф муҳитга етказаётган зарари-чи? Ахир экологиянинг яхши бўлиши нафақат ўзимиз ва фарзандларимиз учун, балки келгуси авлод учун ҳам жуда зарур.

Биламизки, кўплаб ёшлар юқорида келтирилган икки мамлакатдаги одамларнинг чиройли кўринишга эга эканига ҳавас қилишади. Улардек бўлишга ҳаракат қилиб, баъзи қизларимиз турли пардоз воситаларидан фойдаланишади. Аммо бунинг учун энг аввало экология ва табиатга ҳам улардек муносабатда бўлиш кўникмасини ўзлаштиришимиз зарур.

Турли тошмалар, тери касалликлари, соч ва тиш тўкилиши, юзга ажин босиши ва шу каби бошқа бир қатор касаллик­ларнинг пайдо бўлиши ҳам бевосита табиий муҳитга боғлиқ эканини унутмаслигимиз керак. Шунда соғлом, узоқ умр кўриш мумкин бўлади.

Экологияни асраш – ҳаётни асраш демак. Бунга эса барчамиз масъулмиз. Ҳар биримиз ҳар қандай масалада меъёрни унутмайлик. Ҳар қандай қулайлик эса бошқа томондан ноқулайлик туғдирмаслиги тўғрисида чуқур мушоҳада юритиб қадам босишни одат қилсак, кўплаб экологик муаммоларнинг олдини олишга катта ҳисса қўшган бўламиз.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ,

ЎЭП Марказий кенгаши матбуот бўлими бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

🕔15:39, 13.04.2026 ✔33

Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

Батафсил
Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔136

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔185

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

    Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

    Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

    ✔ 33    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 136    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 185    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 193    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 302    🕔 14:46, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар