Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Сув нархи адолатлими? Ичимлик ва оқова сув хизмати корхоналари нега миллиардлаб зарарга ишламоқда?

Мамлакатимизда кейинги йилларда марказлашган ичимлик сув таннархи ва ундан фойдаланиш учун белгиланган сув тарифлари орасидаги тафовут катталашди. Бу йўналишдаги мавжуд ҳолат ичимлик сув етказиб бериш тизимини модернизация қилишга тўсқинлик қилмоқда.

Сув нархи  адолатлими?  Ичимлик ва оқова сув хизмати  корхоналари нега  миллиардлаб  зарарга  ишламоқда?

Хўш, ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тарифлар ким томонидан тасдиқланади? Республикамиз бўйлаб ичимлик сув ва оқова сув хизматлари учун бир хил миқдорда тўлов қилинадими ёки ҳудудларнинг географик жойлашувига қараб белгиланадими? Умуман, бугун ичимлик сув учун биз тўлаётган нарх қанчалик адолатли?

Айтиш жоизки, сўнгги йилларда юртимизда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув объектларини давлат томонидан тартибга солиш, бошқариш ва эксплуатация қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 25 сентябрдаги тегишли Фармони эса бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир.

Зеро, мазкур Фармонга биноан ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тарифлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари билан тасдиқланади. Тарифлар ҳудудларнинг географик жойлашуви, сув манбаларидан аҳоли пунктларигача бўлган масофа, электр энергияси сарфи, сув манбаларининг лойқа-тиниқлиги, чучук ва шўрлиги, қаттиқлик даражасига қараб қайта ишлаш ва бошқа харажатлардан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар кесимида турлича белгиланади.

Бугунги кунда аҳолига марказлашган ичимлик сув тармоғи орқали етказиб берилаётган
1 м3 (1 000 литр) ичимлик сувнинг республика бўйича ўртача нархи 1 384 сўмга тенг. Респуб­ликада 1м3 ичимлик сувнинг энг арзон нархи Тошкент шаҳрида 400 сўм бўлса, Навоий вилоя­тида энг баланд – 3 000 сўмни ташкил этади.

Ичимлик ва оқова сув хизматлари тариф даражалари сўнгги 3 йилда ўзгармагани туфайли ўрта ҳисобда 40 фоизга ошган таннарх харажатлари ҳисобидан 960 млрд сўм қопланмай қолган. Айни чоғда 1 м3 ичимлик сувни ишлаб чиқариш ўртача таннархи 1 681 сўмни ташкил қилади.

Агар рақамларга тўхталадиган бўлсак, ичимлик сув нархи таннархига нисбатан, Қорақолпоғистонда 1,7, Сирдарё вилоятида 1,9, Тошкент вилоятида 1,8 баробарга кам. Бунинг натижасида сув таъминоти корхоналари 2021 йилда 127,4 млрд, 2022 йилда 286,8 млрд сўм (аудит хулосаси олинмаган) ва 2023 йил биринчи чорагида 120,4 млрд сўм зарар кўрган.

Мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 24 майдаги тегишли қарорига биноан, кўча колонкаси фойдаланувчиларига ичимлик сув тармоқларини уй хўжалигигача киритиш ва 2023 йил 1 январдан бошлаб аҳолига қиёслаш муддати тугаган сув ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш «Ўзсувтаъминот» АЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, республика бўйича юқоридаги ишларни амалга ошириш учун жами 902 млрд сўм маблағ талаб этилади. Ушбу маблағлар бугунги кунги тариф харажатларида кўзда тутилмаган. Қолаверса, ичимлик ва оқова сув иншоотларини қўриқлаш хизмат тўловлари сўнгги уч йилда 6 марта ошгани туфайли 18,5 млрд сўм қўшимча тўловлар келиб чиққан.

Умуман олганда, соҳадаги мавжуд вазият аҳолини сув билан таъминлаш масалаларида бозор нархлари механизмларига ўтиш зарурлигидан далолат беради.

Шунингдек, бу соҳага инвестицияларни жалб этиш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш имконини беради. Буларнинг барчаси аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш бўйича хизматлар сифатига ижобий таъсир кўрсатади.

 

Равшан БЕГМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси

фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔23

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔220

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар