Нам салфеткалар тақиқланади!
Уэлс биринчи бўлиб, 2026 йил 18 декабрдан бошлаб бундай салфеткаларни сотишдан воз кечади.
Батафсил1 августдан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида, 20 августдан Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифлари оширилади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
«Ўзсувтаъминот» компанияси маълумотларига кўра, 20 августдан бошлаб Тошкент вилоятида тарифлар оширилган. Янги нархлар халқ депутатлари вилоят кенгашининг 19 июлдаги қарори билан тасдиқланган.
«Тошкент сув таъминоти» корхонаси абонентлари учун аҳолига сувнинг кубометри тарифи 950 сўмдан 1700 сўмга (ҚҚСсиз), бюджет ва улгуржи ташкилотлари учун 4000 сўмдан 7000 сўмгача оширилади.
Аҳоли учун оқова сув хизматлари тарифи 1 кубометр учун 700 сўмдан 850 сўмга (ҚҚСсиз), бюджет ва улгуржи ташкилотлари учун 1300 сўмдан 1850 сўмга оширилди.
Шу билан бирга, Тошкент вилоятида фаолият юритувчи «Чимён-Чорбоғ сув таъминоти» ва «Мусаффо оби ҳаёт» корхоналари абонентлари учун ҳам тарифлар оширилмоқда.
Аввалроқ «Сурхондарё сув таъминоти» корхонаси Сурхондарё вилоятида 1 августдан тарифлар оширилишини маълум қилган эди. Аҳолига сув учун тарифлар 1 кубометр учун 1150 сўмдан 2140 сўмга, канализация учун эса 650 сўмдан 950 сўмга кўтарилган (ҚҚСсиз).
1 августдан Қашқадарё вилоятида ҳам тарифлар оширилди — ичимлик сув учун 1000 сўмдан 2000 сўмга ва канализация учун 950 сўмдан 1000 сўмгача.
Тошкент шаҳрида ҳозирча тарифлар ошиши ҳақида хабар берилганича йўқ.
Уэлс биринчи бўлиб, 2026 йил 18 декабрдан бошлаб бундай салфеткаларни сотишдан воз кечади.
БатафсилПенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.
БатафсилДунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон тажриба мақсадида йўқ қилинмоқда.
Батафсил