Жараён      Бош саҳифа

Ҳаммаси – яшил тараққиёт учун

2023 йил мамлакатимиз тарихида ҳар тарафлама муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларга бой бўлмоқда.

Ҳаммаси –  яшил  тараққиёт  учун

Умумхалқ овоз бериши йўли билан референдумда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси янги таҳрири қабул қилинганига кўп бўлмасдан бугун яна бир тарихий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловини ўтказяпмиз. Буларнинг барчаси халқимиз хоҳиш иродасининг ифодасини, фаол фуқаролик позицияси ва юксак сиёсий салоҳиятини намоён этади.

Айтиш жоизки, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон сайлов қонунчилигида жуда катта ўзгаришлар бўлди. Сиёсий партияларнинг сайловлардаги ўрни ортди. Улар эркин демократик тамойилларга асосланган кенг имкониятларга эга бўлди. Сиёсий партиялар бир-бири билан ўзаро рақобатлашиб, жамиятнинг ўсиши учун асосий туртки бўлиб хизмат қилади. Партиялар ғояларни кўтариб чиқувчи, фикрлар берувчи ва жамиятни ривожлантиришга ундовчи, уни назорат қилувчи кучга эга бўлган сиёсий ташкилот ҳисобланади.

Сайлов – партиямиз учун имконият. Биз партиямизнинг дастурини халқ олдига олиб чиқамиз, бу орқали халқимизнинг хоҳиш-истакларини билиш, фаоллар ва электорат вакилларини кенгайтириш, шу билан бирга, сиёсий платформамизни амалга ошириш имкониятига эга бўламиз.

Жорий йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови республикамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим воқелик ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига асосан президентликка номзод кўрсатиш ҳуқуқи фақатгина сиёсий партияларга берилган.

Юқорида таъкидлаганидек, ушбу сайловда ҳам партиямиз томонидан муносиб иштирок этиш бўйича алоҳида тайёргарлик кўрилди. Шуни айтишим керакки, сайлов жараёнларида, жумладан, партиямиздан кўрсатилаётган номзодни қўллаб-қувватловчилар имзосини йиғишда партиямиз сафидаги фидойи ва масъ­улиятли инсонлар фаоллик кўрсатишди.

Ўзбекистон Экологик партиясининг яқинда бўлиб ўтган съездида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб партия Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев номзодини кўрсатдик ҳамда унинг сайловолди дастурини атрофлича кўриб чиқиб тасдиқладик. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, партиямиздан кўрсатилган номзоднинг Сайлов­олди дастурида мамлакатимизда иқтисодиётни ислоҳ қилишга қаратилган бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилган. Халқимиз учун қулай яшаш шароитларини яратиш мақсадида атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурс­лардан оқилона фойдаланиш, аҳоли учун қулай атроф муҳит шароитларини яратиш борасида барча чораларни амалга ошириш белгиланган.

Аввало, инсон саломатлиги ва хавфсизлиги учун муҳим бўлган марказлашган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимларини яхшилаш бўйича дастурий вазифаларни амалга ошириш орқали аҳолининг тоза ичимлик сув таъминотини тубдан яхшилаш, шунингдек инсоният ҳаёти учун энг муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини экологик нормативларга мувофиқлигини таъминлаш, ер ресурслари муҳофазасини таъминловчи устувор вазифаларни амалга ошириш белгиланган.

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекис­тон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод иқтисодиётнинг барча соҳаларини «яшил» иқтисодиёт тамойиллари асосида ривожлантиришга йўналтирилган сиёсат юритиш таклифини илгари сурар экан, айни вақтда мамлакатимизда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларни бутунлай янги босқич ва янги қамровда ривожлантириш масаласини қўймоқда. Бу эса, бугун тобора долзарб аҳамият касб этаётган табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни тежаш ва биологик ресурс­ларнинг қайта тикланишини таъминлайди.

Бир сўз билан айтганда, партиямиз томонидан илгари сурилаётган номзод  дастури атроф муҳит муҳофазасининг бугунги талабларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган. Ўйлайманки, бу Ўзбекистон Экологик партияси электорати манфаатларига тўла мос келади.

Носир ҲАЛИМОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё

вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари

вилоят Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар