Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Кейинги йилларда юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар барча соҳалар қатори инсон ҳуқуқлари соҳасини ҳам қамраб олди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий мақсади – юртдошларимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитларини яратиш. Бунга, шубҳасиз, Конституциямиз мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг биринчи моддасидаёқ Ўзбекистон ижтимоий давлат, деб белгилаб қўйилаётгани ва давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига оид нормалар қарийб уч бараварга ортаётгани эътиборга моликдир. Масалан, ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади.
Агар рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, сўнгги йилларда мамлакатимиз аҳолисининг турли қатламларига 326 мингта янги уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу даврда уй-жой билан таъминланганлик даражаси аҳоли жон бошига 18 фоизга ошди. Охирги уч йилда эса 210 минг оилага 33 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилиб, эҳтиёжманд 73 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловлари учун 1,3 триллион сўм субсидия берилди.
Қувонарлиси, ўтган йили мамлакатимизда 50 минг оила учун янги квартиралар олишга шароит яратиб берилган бўлса, жорий йилда 90 минг оилани уй-жойли қилиш марраси олинган. Яқин 2-3 йилда эса бу рақамни 200 мингга етказиш устида ишланмоқда.
Янгиланаётган Конституциямизда ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши кафолатланаётгани ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Зеро, ушбу норма жамиятимизда ўткир муаммолардан бирига айланган «снос» билан боғлиқ оғриқли масалага нисбатан халқпарвар ва мулкдорлар манфаатини ҳимоя қилувчи оқилона ечим бўлади. Энг муҳими, фуқароларимизнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқи Конституция даражасида мустаҳкамланиши турар жой дахлсизлиги кафолатларини кучайтиради. Бу ҳам халқимизнинг давлатга нисбатан ишончи мустаҳкамланишига олиб келади.
Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда дунёда 1,8 миллиарддан ортиқ аҳоли нормал яшаш учун етарли шарт-шароитга эга бўлмаган уй-жойда яшамоқда. 150 миллиондан ортиқ аҳолининг эса доимий уй-
жойи мавжуд эмас.
Ишончим комилки, юқоридаги конституциявий норма уй-жой қурилиши давлат томонидан рағбатлантирилиши ва ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларни уй-жой билан таъминлашнинг қонуний асоси бўлиб хизмат қилиш билан бирга, уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг адолатли равишда амалга оширилиши учун зарур шарт-шароит яратади.
Носиржон АМИНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси
Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар
🕔15:39, 13.04.2026
✔33
Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари) трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?
Батафсил
Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади
🕔15:59, 02.04.2026
✔136
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.
Батафсил
Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади
🕔15:31, 26.03.2026
✔185
Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.
Батафсил