Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ҳуқуқларингиз кафолати учун овоз беринг

Дунёни эҳтиёж бошқаради, ҳар бир ҳаракат унга мувофиқ бажарилади, дейдилар. Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси ҳам халқимизнинг истак ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланди

Ҳуқуқларингиз кафолати учун овоз беринг

Ҳаёт ҳаракатдан иборат. Инсон ҳамиша ҳаётининг янада фаровон бўлиши
ва янада кўпроқ қулайликларга эга бўлишни истайди. Бу истаклар эса, табиийки, янги ихтиролар сари етаклайди.

Жамият тараққий этгани сайин ҳар бир янги ихтиро ортидан янги одат, атама, талаб ва қоидалар пайдо бўлаверади. Ушбу жараёнлар илм-фан соҳаси вакилларидан доимий изланишлар, тадқиқотларни талаб этади.

Шу билан бирга, турли соҳаларда юзага келувчи бу каби янги манфаатлар қонунчилик соҳасидан ҳам янада такомиллашувни кутади.

Хусусан, сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларидаги фаолликнинг кескин ортиши натижасида тадбиркорлик субъектлари ҳамда жамоатчилик ўртасида юзага келган зиддиятлар, меҳнат, ижтимоий муҳофаза, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда аҳолининг янги талаблари пайдо бўлиши қонунчилик соҳасида ҳам катта ислоҳотларга эҳтиёж туғдирди.

Кундалик ҳаётимизда бу масалалар янги фармон ва қарорлар орқали ҳал этиб борилса-да, кишилар уларни энг олий ҳуқуқий ҳужжат орқали кафолатлаб қўйилишини истар экан. Буни янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасини тайёрлаш жараёнида кўрдик. Кенг жамоатчилик томонидан келиб тушган таклифлар атрофлича ўрганилиб, лойиҳадан ўрин олгани аҳолининг ҳуқуқлари олий даражада кафолатланаётганидан дарак бериш билан бир қаторда фуқароларлда сиёсий фаолликнинг ортганини ҳам кўрсатмоқда.

Масалан, хусусий мулк ҳимояси бўйича киритилаётган янги нормаларга тўхталсак. Маълумки, сўнгги йилларда давлат ҳокимияти органлари томонидан турар жой ва тадбиркорлик объектларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар фуқаро ва тадбиркорларнинг кўплаб эътирозларига сабаб бўлиб, қонунчиликда катта бўшлиқ мавжуд эканлигини кўрсатган эди.

Натижада мамлакатимизда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилиниб, мансабдор шахслар
ва хизматчиларнинг хусусий мулк ҳуқуқини эркин амалга оширишга аралашиш
ва дахлсизлигини бузиш билан боғлиқ ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортишгача чоралар қўлланилиши
белгилаб қўйилди.

Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасига кўра, эндиликда фуқаролар уйи жойлашган ер участкасини хусусий мулк сифатида олиши, шунингдек, лойиҳа бўйича ерни тўлақонли мерос асосида қолдириш, олди-сотди қилиш ва гаровга қўйиши мумкин бўлади. Бу эса ўз-ўзидан “снос”лар муаммосига чек қўйишга хизмат қилади. Чунки ер хусусий мулк сифатида қайд этилган бўлса, уни жамоат эҳтиёжлари учун олиш мулкдорнинг розилиги билан амалга оширилиши шарт қилиб қўйилади.

Жумладан, Конституция лойиҳасининг 47-моддасидаги нормага мувофиқ, “Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда
у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади”.

 

Кучли ҳуқуқий давлат қуришнинг муҳим шартларидан бири хусусий мулк ва унинг ишончли кафолати ҳисобланишини инобатга олсак, бу борадаги конституциявий кафолатларни кучайтириш орқали аҳолининг давлатга, Конституцияга ҳамда қонунларга нисбатан ишончини мустаҳкамлаш мумкин.

Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасидаги ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга экани, давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиши ҳақидаги норма ҳам аҳоли таклифлари асосида киритилгани алоҳида аҳамиятга эга.

Унга кўра, эндиликда шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. Фуқаролар шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаси билан танишиб, улар бўйича ўз таклиф
ва эътирозларини билдиришлари мумкин бўлади. Шунингдек, бу норма жамоатчилик назорати институтининг фаоллашувига ҳам хизмат қилиши билан ҳам эътиборни тортади.

Таъкидлаш ўринлики, экологик вазиятнинг ёмонлашуви, охирги вақтларда чанг-қум шамолларининг содир кузатилиши жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга, фуқаролар томонидан бу борада йўлланган шикоятлар сонининг ортишига сабаб бўлаётган эди.

Хатто, дарахтларни кесишга мораторий эълон қилиниб, экологияга оид мурожаатларни қабул қилувчи @EcoControl_bot телеграм боти ишга туширилди.

Мамлакатимизда экологик ҳолатни яхшилаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш мақсадида, дарахтларни кесишга ўрнатилган мораторий 2024 йилга қадар узайтирилиб, экологик полиция ташкил этилган эди. 2021 йил 24 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида мораторий эълон қилинган ўша йилнинг 11 ойи давомида дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш сабаб 10,6 миллиард сўм зарар етказилгани масъул қўмита томонидан маълум қилинди. Бу эса экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича жавобгарликни кучайтириш зарурати “максимум”га етганини кўрсатди.

Конституция лойиҳасидан ўрин олган экологик ҳуқуқлар кафолатлари эса ана шу эҳтиёжнинг энг ишончли ечимидир.

Айтмоқчи бўлган мисолларимиз кўп. Лекин, энг муҳими, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида юртдошларимиз томонидан билдирилган ҳар бир истак, таклиф эътиборга олиниб, аҳоли бандлигини таъминлаш, болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш, экология, шаҳарсозлик, хусусий мулк дахлсизлиги каби долзарб масалаларнинг ҳуқуқий кафолатлари аниқ белгилангани қувонарли.

Дунёни эҳтиёж бошқаради, ҳар бир ҳаракат унга мувофиқ бажарилади, дейдилар. Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси ҳам халқимизнинг истак
ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланди. Юрт тинчлиги ва аҳоли турмуш фаровонлиги бош ғоя этиб белгиланган Олий ҳуқуқий ҳужжатимиз референдумида фаол иштирок этишимиз ўз истак ва эҳтиёжларимиз рўёби учун хизмат қилади.

Ҳуқуқларимизни биргаликда кафолатлайлик!

Абдумуталлиб ЎКТАМОВ,
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази
бош мутахассиси.




Ўхшаш мақолалар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

🕔15:39, 13.04.2026 ✔33

Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

Батафсил
Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔136

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔185

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

    Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

    Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

    ✔ 33    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 136    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 185    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 193    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 302    🕔 14:46, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар