Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Пиёз нархи ошишига иқлим ўзгаришининг таъсири борми?

Шу кунларда пиёз нархларининг ошиб кетиши ва ушбу сабзавот тақчиллигининг олдини олиш масалалари ҳукумат миқёсида муҳокама қилинмоқда.

Пиёз нархи  ошишига  иқлим ўзгаришининг таъсири борми?

Аслида минтақада пиёзнинг қимматлашиши сентябрь ойи ўрталаридан маълум бўлганди. Бунга сабаблар бисёр. East-Fruit бу ҳақида ажойиб таҳлилий материал тайёрлаган. 2022 йил Европадаги аномал иссиқ ва қурғоқчилик кейинроқ Европа мамлакатлари гегемон пиёз экспортёр мамлакатларининг асосий мижози бўлиб қолиши ва куз-қиш мавсумида айнан пиёз нархи дунёда арзон товар бўлиб кетмаслиги аниқ эди.

Боз устига, Россия-Украина ўртасидаги кескин муносабат сабаб, Украина жанубидаги пиёз етиштириш ареалларида пиёз ҳосилининг йўқлиги, афсуски, мазкур жараён фонида жаҳон бозорида фаол экспортёр Украинанинг импортчига айланиши ҳам маълум эди. Мазкур ҳолат Кавказ минтақалари, Қора денгиз атрофидаги давлатлардаги пиёзни айнан Украина сотиб олиши олдиндан маълум бўлган. Шундай бўлди ҳам.

Пиёз экспорт бозорида жуда фаол Покистонда ҳам ёз ойидаги ёғин аномалияси ва ҳалокатли тошқинлар сабаб, у ҳам пиёзнинг асосий сотиб олувчиси бўлиб қолишини мутахассислар қиш бошланмасидан прогноз қилаётган эди. Ўзбекистон ўтган йилнинг ўзида пиёзининг қарийиб 27 минг тоннасини айнан жануб ўлка – Покистонга экспорт қилиши ҳам асосий пиёз етиштирувчи мамлакатда вазият ўта абгор эканини кўрсатди.

Барча ҳолатларда пиёз нархининг қиш ўртаси ва баҳор бошида қиммат нархларда сотилиши ҳақида прогнозлар бор эди. Аммо, марказида атмосфера босими 1060 гПа гача бўлган совуқ арктик антициклоннинг Марказий Осиёга чуқур кириб келиши минтақада пиёз йўналишидаги вазиятни ағдар-тўнтар қилиб ташлади. Совуқ антициклон чекка қисми Эронда ҳам вазиятни ёмонлаштирган. Захиралар анъанавий усулларда қишдан ҳимояланадиган Марказий Осиё мамлакатларида маҳсулотлар катта қисмини совуқ уришига олиб келди.

Март ойи ўрталарида пишиши кутилаётган Афғонистон, Эрон ҳамда Туркманис­тон, Ўзбекистон ва Тожикистон жанубидаги ерлардаги пиёзнинг биринчи ҳосили ҳам баҳор бошларида пиёз нархларида мувозанатлашиш манзарасини бермайди.

Рамазон ойларида ўтган йилдаги пиёзга эҳтиёж ортади. Афсуски, бу пиёзлар ҳозирнинг ўзида захира омборларида дефицит бўлиб турибди.

Хитой пиёзлари ҳозирда Марказий Осиё бозорларига кириб келиши мумкин. Баҳор бошида Миср янги пиёз ҳосилини дунё бозорига сотиши мумкин. Аммо мазкур ҳолатлар ҳам йил бошида дунёда пиёз нархлари пасайишига олиб келмайди.

Мутахассислар баҳорда пиёз нархларида рекорд даражада нархлар янгилашини прогноз қилишмоқда.

Кўриб турганингиздек, минтақа ва унинг атрофида пиёзнинг қиммат нархларда сотилишига асосий сабаб иқлим аномалиялари бўлган. Озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари билан машғул расмий масъуллар ҳаммасидан, жумладан, юқоридаги сабаблардан, масалан январь ойидаги аномал совуқдан олдинги ҳолатдан хабардор бўлишган. Қолаверса, пиёз барибир, қишимиз илиқ келган тақдирда ҳам баҳор бошларида арзон товар бўлмаслигини улар билишган. Агар, улар стратег мутахассис бўлишса, ҳатто ҳозирги аномал совуқдан сўнг Ўзбекис­тон мазкур йўналишда қилиши керак бўлган чора-тадбирлар чизмасини чизишга ҳам қодир бўлиши керак.

Ҳурматли масъуллар, айтингчи, мазкур йўналишда келгуси қадамларимиз қандай бўлади?..

 

Эркинжон АБДУЛАҲАТОВ,

иқлимшунос олим




Ўхшаш мақолалар

Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

🕔15:04, 11.06.2026 ✔175

Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

🕔16:45, 04.06.2026 ✔248

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Батафсил
Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔436

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 175    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

    ✔ 248    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 436    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 477    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 535    🕔 09:12, 08.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар