Жаҳон савдо ташкилотининг «2022 йилги жаҳон савдо ҳисоботи»да таъкидланишича иқлим ўзгариши савдо-сотиқни тобора кўпроқ ўзгартиради, бу иқтисодиётнинг иқлим ўзгаришига мослашишига ёрдам бериши мумкин.
Агар иқлим ўзгариши жиловланмаса, у мамлакатларнинг иқтисодий ва савдо истиқболларини жиддий равишда ўзгартиради. Иқлимда қисқа вақт оралиғидаги ўзгариш ва у билан боғлиқ кучли экстремал об-ҳаво ҳодисалари глобал ишлаб чиқариш ва сотиш занжирларини «узади». Савдо харажатларининг ошишига олиб келади. Масалан, камбағал мамлакатлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва енгил саноат товарлари экспортининг ўсиши мамлакатда ҳароратнинг 1°С га кўтарилишига жавобан ўртача 2-5,7 фоизга камаяди.
Иқлим ўзгариши глобал савдо тармоғининг стратегик муҳим «ўтиш жойлари»га таъсир қилиши мумкин – бу жуда катта миқдордаги савдо-сотиқни амалга оширадиган логистик йўналишларидаги муҳим тугунларда рўй беради. Иқлим ўзгариши натижасида юзага келган узилишлар юқори концентрацияли глобал ишлаб чиқариш ва сотиш занжирларига жиддий зарар етказади, бу ерда оралиқ ресурсларни алмаштириш қийин кечади. Масалан, 2011 йилги тошқин Таиландда глобал электрон ва автомобилсозлик саноатининг ишдан чиқишига сабаб бўлди, бу эса глобал саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш суръатларининг тахминан 2,5 фоизга пасайишига олиб келди.
Келажакда иқлим ўзгариши, шу жумладан глобал ҳарорат кўтарилиши ва денгиз сатҳининг юқорилаши нафақат глобал ишлаб чиқариш занжирларини бузишда, балки халқаро савдонинг ҳозирги тузилишини қисман белгилайдиган мамлакатларнинг қиёсий устунликларини ўзгартиради. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, сайёҳлик хизматлари савдоси айниқса иқлим ўзгаришига қарши ўта ҳимоясиз. Шимолий Африка ва Жанубий Осиё мамлакатлари, бошқа минтақалар билан таққослаганда, қишлоқ хўжалиги экинлари билан боғлиқ кучли салбий зарбаларга дуч келиши кутилмоқда, бу эса озиқ-овқат хавфсизлиги хавфини кескин оширади.
Иқлим ўзгариши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосининг ўзгарувчанлигини ҳам таъминлайди.
Иқлим ўзгаришига мослашиш қиммат ва қийин жараён, баъзи мамлакатлар иқтисодиёти ривожланишини чекласа-да, савдо ва савдо сиёсати бундай мослашиш стратегиясидан кўпроқ наф кўради. Кўпроқ диверсификацияланган экспортга эга ва савдо учун очиқроқ бўлган мамлакатлар иқлим ўзгаришига нисбатан камроқ ҳимоясиз бўлишади. Халқаро савдо қурғоқчиликка чидамли янги экинлар каби иқлимга чидамли технологияларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш орқали иқлим ўзгаришига янада самарали тайёргарлик кўришга ёрдам беради.
Иқлим билан боғлиқ ғалаёнлар содир бўлиши биланоқ, халқаро савдо йўналишида энг муҳим товарлар ва хизматларга – озиқ-овқат, дори-дармон, электр генерациясига «куч берилиши» бошланади.
Савдо – шунингдек, олдинлари маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига таянган мамлакатлар озиқ-овқат маҳсулотларини камроқ зарар кўрган ҳудудлардан импорт қилиши мумкинлиги сабабли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.
Турли модел симуляциялари шуни кўрсатадики, кам даромадли мамлакатларда савдо харажатларининг камайиши, иқлим ўзгариши натижасида уларнинг пул йўқотишларини камайтиради. Шаффоф савдо ҳаракатлари, иқлимга боғлиқ миграция интенсивлигини камайтириши мумкин, чунки савдо ва халқаро меҳнат ҳаракатчанлиги бир-бирини тўлдириш ўрнига алмаштиришга интилади. Бироқ, юқори савдо харажатлари бундай тузатишларга халақит бериши, иқлим миграциясини кучайтириши бор гап.
Эркин АБДУЛАҲАТОВ
@uzb_meteo
Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар
🕔15:39, 13.04.2026
✔33
Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари) трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?
Батафсил
Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади
🕔15:59, 02.04.2026
✔136
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.
Батафсил
Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади
🕔15:31, 26.03.2026
✔185
Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.
Батафсил