Жараён      Бош саҳифа

Экологияга оид мурожаатлар 11 мингдан ошган, шундан 4 мингдан зиёди чиқиндилар билан боғлиқ

Бугун жисмоний ва юридик шахсларнинг ўсимлик дунёси ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишга оид мурожаатларида кўтарилган масалалар қай даражада ҳал этилмоқда.

Экологияга оид  мурожаатлар  11 мингдан ошган,  шундан 4 мингдан зиёди  чиқиндилар билан боғлиқ

Бу борада мутасадди ташкилот – Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қандай ишларни амалга оширмоқда?

Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг қўшма йиғилиши шулар ҳақида сўз борди. Унда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, қўмита томонидан мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, кўтарилган масала ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича самарали ишлар амалга оширилган. Хусусан, бугунги кунда «E-Ma’muriy ish» тизимидан алоҳида платформа, яъни «Эконазорат» электрон ахборот тизими жорий этилган.

Халқ билан самарали мулоқот йўлга қўйилган ҳолда уларнинг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги мурожаатларини ҳал этиш бўйича олиб борилган ишлар натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўтарилган масалалар жойида ҳал этилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг апрель-май ҳамда октябрь-ноябрь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудида аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказилган. Уларда иштирок этган 283 нафар фуқародан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа масалаларга доир келиб тушган мурожаатлар ўрганилиб, ижобий ҳал этилган.

Бундан ташқари, 2022 йил давомида Давлат экология қўмитасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг сони 11 227 тани ташкил этиб, уларнинг салмоқли қисми қаноатлантирилган. Қолган мурожаатлар муддати бўйича кўриб чиқилмоқда.

Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми қаттиқ маиший чиқиндиларга оид масалаларни ташкил қилиб, уларнинг сони 4 279 тага етган. Ўсимлик дунёсига етказилаётган зарарлар юзасидан 1603, корхона ва ташкилотларнинг атроф муҳитга етказаётган зарарлари тўғрисида 1269, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга доир 1470 та мурожаатлар келган.

Шунингдек, қўмита тизимидаги ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар таҳлили 7/24 режимда ишловчи қўмита марказий аппарати «Call-марказ»ига келиб тушган 3887 та мурожаатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.

Мурожаатларни ўрганишда ходимларнинг масъулиятини янада ошириш ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ички назорат кучайтирилиб, ҳисобот даврида 32 нафар масъул шахсларга ижро интизомини бузгани учун интизомий жазо чоралари кўрилган.

Эшитув давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг ўсимлик дунёси ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишга оид мурожаатлари, сайловчилар билан учрашувларида кўтарилган ҳамда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан муҳокамаларга сабаб бўлаётган экологик масалаларга алоҳида эътибор қаратиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар