Маълумки кўп банкларда кредит олиш учун анчагина вақт ва ҳужжатлар талаб этилади. Ёки белгиланган кредит фоизи баланд бўлади.
Аҳоли ҳам кредит олиш учун банкларга боришганда у ердаги «қоғозбозлик»ни кўриб кредит ололмай сарсон-саргардон бўлишарди. Хайриятки банкларимиз ривожланиб уйдан чиқмасдан онлайн кредитларни олиб, ўз бизнесларини ривожлантирмоқда. Шу ўринда савол туғилади: «Қишлоқ қурилиш банк» 2022 йил аҳолига қанча миқдорда кредитлар ажратган? Мижозларга кредит олиши учун қандай қулайликларни яратмоқда? Жорий йил аҳолига қанча миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди?
Яқинда «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ томонидан 2022 йилда эришилган натижалар ва келгусидаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида ушбу саволларга атрофлича жавоб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги Фармони мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, хусусан банк тизимини замонавий талаблар асосида модернизация қилишда дастуриламал бўлмоқда. Мазкур муҳим ҳужжатга мувофиқ, банклар фаолиятининг сифати яхшиланиб, хизматлар кўлами кенгаймоқда.
– Ҳозирда республикамиз худудларида банкимизнинг жами 103 та банк хизмат офислари ва банк хизмат марказлари фаолият кўрсатиб келмоқда, – дейди «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ Бошқаруви раиси Алишер МУРАТОВ. – Улар орқали 700 мингдан ортиқ мижозларга замонавий банк хизматлари кўрсатилмоқда. Бугунги кунга келиб, банкнинг соф активлари йил бошига нисбатан 18,3 фоизга ошиб, 24 трлн. 500 млрд. сўмга етди. Банкнинг умумий капитали 2 трлн. 912 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 216 млрд. сўмга ортган.
– Республика тижорат банклари томонидан жорий йилнинг 11 ойида жами ажратилган ипотека кредитларининг 1 трлн. 800 млрд. сўми ёки 23,7 фоизи «Қишлоқ қурилиш банк» ҳиссасига тўғри келади, – дейди банк департамент бошлиғи Фаррух Норбеков. – Банкнинг кредит портфелини тармоқлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, саноат соҳасига 2 трлн. 400 млрд. сўм, қишлоқ хўжалигига 982 млрд. сўм, қурилиш соҳасига 1 трлн. 595 млрд. сўм, савдо ва умумий хизматга – 1 трлн. 872 млрд. сўм, транспорт ва коммуникация соҳасига – 425 млрд. сўм, уй-жой коммунал хизматларига 92 млрд. сўм, бошқа соҳаларга 2 трлн. 410 млрд. сўм, жисмоний шахсларга 11 трлн.сўм миқдорида кредитлар ажратилган.
Жорий йил давомида жами 7 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилган бўлиб, юридик шахсларга 4 трлн. 350 млрд. сўм, жисмоний шахсларга 2 трлн. 620 млрд. сўм миқдорида маблағлар йўналтирилган.
«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 362 та лойиҳага 261 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилиб, 3 мингдан зиёд иш ўринлари яратилган. Бугунги кунда бир қатор хорижий молия институтлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, хорижий кредит линиялари жалб қилингани ҳолда, хорижий валютада ҳам кредитлар ажратиб келинмоқда.
Банк томонидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан республикамизда озиқ-овқат захирасини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш лойиҳаларига кредитлар ажратилган. Жумладан, иссиқхона хўжаликлари барпо этиш учун 6,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 10 та лойиҳа, музлатгичли омборхоналар барпо этиш учун 7,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 11 та лойиҳа, боғдорчилик яъни боғлар барпо этиш учун 1,7 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 6 та лойиҳа, чорвачиликни ривожлантириш учун 4,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 25 та лойиҳалар молиялаштирилган.
Мансурбек ЖАББОРОВ,
«Оила ва табиат»мухбири
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил