Жазирамадан силласи қуриган Лаосга Янги йил байрами 14 апрелда – аҳоли ёмғир мавсумини кутаётган паллада ташриф буюради.
Бирмада эса аксинча, тропик ёғинлардан сўнг – апрель ойининг 12-17-саналари оралиғида Янги йил нишонланади.
Сурияда 1 сентябрь мустақиллик байрами эмас, ўқув йили ҳам эмас, шунчаки олтин куз фаслида мамлакатга янги йил кириб келади.
10 кунлик фарқ билан айнан 11 сентябр куни нишонланувчи Янги йил Эфиопияда ёмғир мавсуми якунланганидан дарак беради.
Октябрь ойининг 7 санасида Гамбия байрам дастурхонини безайди. Улар қаторида Индонезияда ҳам байрам нафаси кезади.
18 ноябрда янги йил Яман чегарасини кесиб ўтади. Ноябрь ойи ўрталарида Океаниядаги оролларда ва Гавай оролларида ҳам янги йил байрам қилинади.
31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечаси ҳозир, айниқса ёшларимиз ўртасида «Хеллоуин» номи билан машҳур. Бироқ бу айнан шу тунда кельт тилларига мансуб халқлар яшовчи давлатлар (Шотландия, Ирландия, Мэн ороли)да кельт Янги йили – «Сайману» нишонланади.
Эскимосларда эса янги йил энг оригинал кунда қарши олинади. Яъни уларда қачон биринчи қор ёғса, ўша кун – Янги йил!
Қадимги Мисрда эса Янги йил ёз фаслида, Нил дарёси тошган вақтда нишонланган. Олимпиада ўйинлари ватани ҳисобланмиш Қадимги Юнонистонда Янги йил 22 июнь кунида нишонланган экан.
Энергетика вазири: «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқиши олди олинди»
🕔15:37, 13.11.2025
✔55
Юртимизда Президентимиз томонидан «яшил» энергетикани ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларни амалга ошириш бўйича Энергетика вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Батафсил
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔118
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔193
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил