Поёнига етаётган йилнинг сўнгги кунларида турибмиз. Дайди ўйлар мени тун қоронғусида қўлга қалам олишга ундайди. Келгуси йилда, олдимга қўйган ният ва мақсадларимга эришиш йўлида нималар қилишим кераклигини олдиндан режалаштиришга, фикрларимни жамлаб, қоғозга туширишга уринаман.
...Хаёлан талабаликка тавсия этилганим ҳақидаги хушхабарни ўқигач, қай аҳволга тушишимни тасаввур қиляпман. Ҳаётимнинг муҳим палласида зафар қучсам, мендек бахтиёр инсон бўлмаса керак. Ўша лаҳзаларда, вужудимни қаттиқ ҳаяжон босади. Бахт ва қувонч ҳисси мени буткул қуршаб олади. Нақадар завқли онлар. Айниқса, орзуларингга эришиш йўлида биринчи ва муҳим қадам ташлаганингни билсанг, қандай яхши.
...Янги йил остонамизга қадам қўйиш илинжида узоқ йўлдан илдам юриб келяпти, мен бўлсам эски йил билан хайрлашиш умидида эмасман. Тарихга айланишига бир қадам қолган 2022 йил ҳаётимда беқиёс ўрнига эга бўлди. Уни эсласам, дилтортар давраларда ёш ижодкорлар билан ҳамсуҳбат бўлганим, янги ва яхши дўстлар орттирганим ёдимга тушяпти. Ёрқин хотиралар билан эсда қоларли бўлган йил мени анчагина улғайтиргани рост. Ёшимга ёш қўшиш билан бирга, мени маънан етуклик сари бошлади. Жаҳолатга қарши фақатгина, маърифат маёғи билан курашиш имкони мавжудлигини ўргатди.
...Янги йил арафасида бувим менга бадиий асар совға қилган эди. Жуда хурсанд бўлгандим. Унутилмас лаҳзаларни суратга муҳрлаган эканман. Бугун унга термулганча, хўрсиниб ўтирибман. Суратлари суюклигим сийратидан сўзлаётгандек. Ўша вақтларда қадрдонимнинг ҳаётим мазмуни эканлигини сезмагандирман, эҳтимол. Аммо, ҳозир сезяпман. Янги йилнинг ўтли нафаси уфуриб турибди. Байрам ҳам яқинлашмоқда. Мен эса, қадри баланд инсонимни ёдга олишдан йироқлашмоқдаман. Ҳатто, сиймоси кўз ўнгимда гавдаланмай қолгулик даражада ёдимдан кўтарилибди. Баҳона излашга тушаман. Ҳаётнинг аҳамиятсиз ва майда муаммоларига ўралашиб, пурмаъно ҳикматлари билан ақлимни шошириб қўядиган суҳбатдошимни вақти-вақти билан хотирлашни ҳам унутиб қўйибман. Афсус...
...Гоҳо аччиқ, гоҳи ширин хотиралари билан қалбимиздан чуқур жой эгаллаган йилга якун ясаш арафасидамиз. Охирлаб бораётган йил тезроқ тугай қолсину ҳаётимизда янги саҳифа очилсин, деган яхши ниятдан юраклар гупурлаб кетаётгани ҳам рост. Мен эса қировли кунларда устига бир челак сув сепилган одамдек, ҳайратдаман. Рад этиб бўлмас имкониятлардан фойдаланиш ўрнига, ҳеч ўйламасдан қўл силтаганим – энг катта йўқотишларим бўлган экан. Бугун афсус чекишдан нарига ўтолмайман. Аммо янги йилда бу имкониятларни қўлдан чиқармайман, деган мужда юрагимга таскин беради.
2022 йил сени қандай кузатишни, кулиб ёки йиғлаб хайрлашишни билмай турибман. Аммо 2023 йилни яна катта ва янги-янги умидлар билан қарши оламан.
Улуғбек ШАРОБИДДИНОВ
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил