2022 йил 21 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон, унинг қадр-қиммати ва манфаатларини таъминлаш устувор вазифа бўлиб келмоқда. Шу жиҳатдан давлатимиз раҳбарининг 2023 йилга юртимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб ном бериш таклифи бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Мурожаатномада давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол инвестиция жалб этиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш билан бирга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилди. Экология, айниқса, сув масалалари глобал муаммога айланиб бораётгани ҳақида сўз юритилар экан, нафақат бугунги, балки келажак авлодларни ҳам ўйлаш зарурлиги қайд этилди.
Мурожаатномада давлатимиз раҳбари экологик муаммоларни бартараф этишда маҳалланинг ролини кучайтириш масаласига тўхталар экан, табиатимизни асраб-авайлаш, сув, ҳаво ва атроф-муҳитни тоза тутиш келаси йилда ҳар бир маҳалла аҳолисининг маданияти ва амалий ҳаракатига айланиши кераклиги, экологик ҳолатни янада яхшилаш учун экология ва атроф-муҳитни асраш бўйича саъй-ҳаракатлар, хусусан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Депутатлар томонидан айтиб ўтилганидек, юртимизда барқарор ривожланишнинг асосий омилларидан бири бўлган экологик хавфсизлик масаласига алоҳида устувор йўналиш сифатида қаралмоқда. Шу билан бирга унинг ҳуқуқий асослари, молиявий манбалари ва аниқ вазифалар белгилаб берилмоқда.
Йиғилиш давомида фракция аъзолари томонидан Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, унда белгилаб берилган вазифаларни парламент назорати шаклларидан фойдаланган ҳолда сифатли ижро этилиши юзасидан вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида фикрлар билдирилиб, фракция олдидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда шунингдек, «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама этилди.
Қайд этилганидек, мамлакатимизда барча соҳалар қатори сўнгги йилларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик муаммоларни ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича дастурлар ва тадбирларни молиялаштириш белгилб берилмоқда.
Жумладан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида суғориш тизимларини жорий этиш учун 50 млрд. сўм, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этишга 120 млрд. сўм, суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларининг қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш учун 88 млрд. сўм ажратилиши депутатлар томонидан ижобий баҳоланди.
2023-2025 йиллардаги бюджет сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида «Яшил бюджетлаштириш» тамойилларини босқичма-босқич жорий қилиш йўналиши Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсадларига тўла ҳамоҳанг эканлигини халқ вакиллари томонидан қайд этилди.
Йиғилиш қатнашчилари таъкидланганидек, «Яшил бюджетлаштириш» тизимининг жорий этилиши иқлимнинг ижобий ўзгаришига таъсир қилувчи ҳамда экологик ҳолатни яхшилаш борасидаги тадбирлар билан бюджет ўртасидаги боғлиқлик даражасини аниқлаш имконини бериши ва бу борадаги бюджет харажатларининг очиқлигини, жамоат ва инвесторларнинг хабардорлигини таъминлаши, шунингдек яшил иқтисодиёт харажатларига устувор аҳамият бериш орқали харажатлар самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш мумкин.
Депутатлар томонидан 2030 йилгача бўлган даврда «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини изчил амалга ошириш лозимлиги билдирилди ҳамда республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратни ўрнатишга келишиб олинди. Қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди ҳамда фракциянинг тегишли қарор қабул қилинди.
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил