Халқимиз орасида ўт балосидан, сув балосидан асрасин, деган пурмаъно гапни кўп эшитганмиз.
Дарҳақиқат, бир лаҳзалик эътиборсизлик ёки эҳтиётсизлик ёнғин деб аталмиш офатга сабаб бўлишини барчамиз яхши биламиз.
Юртимизда 15 ноябрдан 15 декабргача «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» ўтказилмоқда. Бу ойликни ўтказиш ҳар йили анъанага айланган бўлса-да, долзарб аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Ойлик доирасида соҳа ходимлари аҳоли ўртасида, айниқса, келажагимиз бўлмиш ёшлар орасида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.
Яккасарой туманида жойлашган 91-сонли, 100-сонли умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва ўқувчилари, 103-сонли, 250-сонли, 335-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, шунингдек, Юнус Ражабий, Абдулла Қаҳҳор номидаги маҳаллалар фаоллари ўртасида ёнғин техникаси намойиши билан кенг кўламдаги учрашув ўтказилди. Сўзга чиққанларнинг барчаси йиғилганларга ёнғинларнинг одамлар бепарволиги оқибатида, яъни, маст ҳолатда чекиш, болаларни назоратсиз қолдириш, дазмол каби электр ускуналарни қаровсиз қолдириш ҳамда уйни иситиш мақсадида газ плиталарини ёқиб қўйиш каби ҳолатлар туфайли содир бўлаётганини таъкидлашди. Айниқса, ёниқ қолган газнинг ҳиди чиқиши жиддий талафотларга, айрим ҳолларда ҳалокатга олиб келаётгани ҳақида мисоллар келтириб ўтишди.
«Ёшлар ёнғинга қарши» шиори остида ўтказилган ушбу тадбирлар нафақат ёшлар, балки ўқитувчи ва тарбиячиларда ҳам катта таассурот қолдирди.
Маъруфжон ШАРИФОВ,
Яккасарой тумани ФВБ П ва НБ
инспектори
Энергетика вазири: «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқиши олди олинди»
🕔15:37, 13.11.2025
✔55
Юртимизда Президентимиз томонидан «яшил» энергетикани ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларни амалга ошириш бўйича Энергетика вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Батафсил
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔118
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔193
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил