Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳар доим долзарб аҳамият касб этган.
Чунки келиб чиқиш сабаби ва жойидан қатъи назар, содир бўлган ёнғинлар ҳамма вақт мамлакат ва аҳоли учун оғир фалокатлардан бири сифатида баҳоланади. Айниқса, ёнғин оқибатида гўдаклар азият чекиши ҳар биримизни ташвишга солмай қўймайди.
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жорий йилнинг 11 ойи давомида 98 та ёнғин содир бўлган бўлса, шулардан бир нечтаси қаровсиз қолдирилган болажонларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида келиб чиққан.
Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Яшнобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан тумандаги 371-МТМда ёнғин содир бўлганда қандай хатти-ҳаракатларни бажариш кераклиги бўйича амалий ва назарий машғулотлар ўтказилди.
Машғулот давомида болажонларга кўргазмалар орқали ёнғиндан сақланиш ва эҳтиёт бўлиш чоралари содда тилда тушунтириб берилди.
Васлиддин ПИРМАМАТОВ,
Яшнобод тумани ФВБ П ва НБ инспектори
Энергетика вазири: «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқиши олди олинди»
🕔15:37, 13.11.2025
✔55
Юртимизда Президентимиз томонидан «яшил» энергетикани ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларни амалга ошириш бўйича Энергетика вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Батафсил
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔118
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔193
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил