Иқлим ўзгариши, чанг бўронлари, ер деградацияси, сув ресурслари тақчиллиги — янги институт фаолияти шу каби долзарб экологик муаммоларга илмий ечим топишга қаратилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида инновацион ва илмий-тадқиқот ишларини янада жадаллаштириш, атмосфера, ер ва сув ресурсларининг ифлосланишини камайтириш, биологик хилма-хилликни сақлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш, шунингдек, табиатни муҳофаза қилишга қаратилган янги технологияларни ишлаб чиқиш мақсадида 2022 йил 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ташкил этилди. Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги мазкур илмий муассасада Биохилма-хилликни сақлаш ва Чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш лабораториялари, Яшил ўсиш ва иқлим ўзгариши, Экотизим хизматлари ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда Экологик таълим ва тарғибот бўлимлари ташкил этилди.
– Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари глобал миқёсга эга бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Биргина Орол денгизи фалокати оқибатида Марказий Осиёдаги иқлим ўзгариши дунё кўрсаткичларидан 2 баробар жадалроқ кечмоқда, – дейди Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти директори Бахтиёр Пўлатов. – Музликларнинг тез суръатларда эриши, чанг бўронлари даврийлиги ва сонининг ортиб бориши, ерларнинг деградацияга учраши, сув ресурсларининг тақчиллиги каби салбий кўринишларда намоён бўлмоқда. Институтда ушбу муаммолар илмий жиҳатдан таҳлил этилади, ечимлар таклиф этилади.
Институт экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида таянч илмий ташкилот ва давлат буюртмалари бўйича асосий ижрочи этиб белгиланиб, институтда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи Кенгаш фаолият юритади.
Институтда Фанлар академияси, тармоқ илмий ташкилотлари ва хорижий илмий марказлар билан ҳамкорлик ва интеграция тизими яратилади. Бунинг учун институтга экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасининг хорижий етакчи экспертлари халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари ҳисобидан жалб қилиниши кўзда тутилган.
Институт илмий лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида 2023 йилда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан
жами 1,5 млрд сўмлик 27 турдаги лаборатория ускуналари ва 19 турдаги реагент ва бутловчи материаллар харид қилинади.
Умид қиламизки, ушбу янги илмий муассаса мамлакатимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илм-фан ривожланишига, соҳада малакали ва юқори билимли кадрлар улушининг ортишига хизмат қилади.
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔98
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил