Шу кунларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Долзарб 40 кунлик» тадбири давом этяпти. Мазкур лойиҳа доирасида кузги кўчат экиш ишлари суръат билан олиб борилмоқда.
Экилган кўчатларнинг кейинги ҳолати муҳим албатта. Уларни экишда барча зарурий қўрсатмаларга амал қилиниши қилинган меҳнатнинг зое кетмаслигига асос бўлади. Кўчатларни танлаш, бунда нималарга эътибор бериш, тупроқ шароитини яхшилаш ҳамда ниҳолларни турли ҳашарот ва касалликлардан ҳимоя қилиш ҳар биримиздан албатта етарли билим ва маълумотга эга бўлишни тақозо этади. Буни инобатга олган бир гуруҳ мутахассислар аҳолига амалий ёрдам вазифасини ўтайдиган мўъжаз қўлланма тайёрлашди.
Ушбу «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси учун кўчат экиш қўлланмаси» жараёнда юзага келиши мумкин бўлган кўпгина саволларга илмий асосланган жавобларни оммага тушунарли тарзда тақдим этган. Қўлланмада кўчат экиш учун ҳар томонлама муносиб бўлган ер майдонларни танлаш, экишга тайёрлаш, кўчат экишда аҳамият қаратиладиган муҳим жиҳатлар, экиш технологияси кабиларга алоҳида тўхталиб ўтилган. Шунингдек, қадалган кўчатларни тегишли муддатларда озиқлантириб туриш, суғориш, шакл бериш, буташ ва яшартириш борасидаги агротехник кўрсатмалар ҳам кўлланмадан ўрин олган. Дарахтларни кўчириб ўтқазиш ва экиш муддатлари аниқ жадвалларда кўрсатиб берилган.
Юртимизнинг муайян ҳудудларининг иқлим шароитини инобатга олган ҳолда экиш тавсия этиладиган дарахтлар турлари ажратиб кўрсатилган.
Айниқса, қўлланмадан ўрин олган дарахтларнинг касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш тизими ҳар бир фойдаланувчи учун жуда муҳим тавсияларни ўз ичига қамраб олади.
Қўлланма Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси ҳамкорлигида тайёрланган. Уни тайёрлашда лойиҳа раҳбари Н.Обломуродов бошчилигидаги А.Ҳамзаев, М.Холмуродов, Н.Мухсимов, Б.Эшонқулов, Б.Холмурзаева, Ф.Бойжигитов каби муаллифлар жамоаси самарали меҳнат қилишди.
Қўлланма кўчат экиш ва парваришлаш ишларида муҳим ва зарурий амалий ёрдам вазифаси ўтайди.
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил