Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ҚУРУҚ ГАПДАН — АМАЛИЙ ИШГА

«Оила даврасида» газетасининг шу йил 31-сонида эълон қилинган «Сичқон сиғмас инига... ёхуд юз йиллик дардга нега ечим йўқ?» сарлавҳали мақолани ўқиб, мен ҳам айрим мулоҳазаларимни билдиришни маъқул топдим.

ҚУРУҚ ГАПДАН — АМАЛИЙ ИШГА

Мақолада тилга олинганидек, кейинги пайтларда тўй ва маросимларимизни ихчамлаштириб ўтказиш ҳақида телевидение, радио ва матбуотда кўп фикр билдириляпти. Йиғилиш, мажлис ва муҳокамаларда ҳаммамиз бундай дабдабали тўйларни ўтказаётган «айбдор»ни жонимизни жабборга бериб қидиряпмиз. Лекин кунда-кунора ана шундай «айбдор»лар бизни тўйига даъват қилиб, қўлимизга таклифнома тутқазиб кетяпти-ку. Биз лом-мим демасдан, ана шундай дабдабабозликнинг иштирокчиси бўляпмиз...

Бундай тўйларни қилаётганлар ўзга сайёраликлар эмас, ўзимизнинг ён қўшнимиз, маҳалладошимиз, қариндош ё оғайнимиз. Ўрни келганда уларга бир оғиз сўз айтиб, қилаётган иши нотўғри эканини тушунтирмаймизу умумий давраларда ҳеч кимга йўл бермай сўзамоллик қилаверамиз. Ўзимиз киммиз? Бу борада қандай йўл тутяпмиз? Бошқаларга ўрнак бўла оляпмизми? Бу ҳақда негадир ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти...

Менимча, беҳуда сўзбозликни йиғиштириб қўйиб, аниқ самара берадиган амалий ишга ўтиш фурсати аллақачон етиб келган. Агар қилаётган ҳар бир ишимизнинг мазмун-моҳиятини аввало ўзимиз тўғри тушуниб олмасак, ўзимиз амал қилиб, бошқаларга ҳам ўрнак кўрсатмасак, бирор натижага эришиш амри маҳол.

Дабдабали тўйлар катта-катта тўйхоналарда, маҳаллаларда  очиқ-ошкор ўтказиляпти. У ерда бўлаётган номаъқул ишлар, исрофгарчиликлар ҳеч кимга сир эмас. Мисол учун, шундай дабдабабозлик билан тўй ўтказиб, ҳатто уни элу юртга кўз-кўз қилиш учун тўй видеосини оммага тарқатаётган баъзи бир «санъаткор»ларни ким билмайди дейсиз? Лекин биз ҳалигача гўёки «номаълум айбдор»лар ҳақида гапиришдан ортмаяпмиз.  

Ҳар бир тўйда қатнашиб, унга бош-қош бўлиб турганлар, тўйни очиб бериб, ҳаммани унга таклиф қилаётганларнинг ўзлари, аввало, исроф ва дабдабага йўл қўймаслик ҳақида бош қотириб кўришлари керак эмасми?

Қачонки амалий ишга киришиб, кенг жамоатчилик ўрнатган тартиб-қоидаларни менсимаётган кимсаларнинг ҳар бирига жиддий чора кўрилмас экан, бу эски дардга даво топилиши мушкул.                        

Хайрулла ТЎЙЧИЕВ,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

🕔15:39, 13.04.2026 ✔34

Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

Батафсил
Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔137

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔186

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

    Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

    Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

    ✔ 34    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 137    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 186    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 194    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 303    🕔 14:46, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар