Жараён      Бош саҳифа

Фарғонада «Яшил макон» лойиҳаси

Ота-боболаримиз фарзанд дунёга келса, оиланинг ёши улуғ инсонлари билан шу янги авлодга атаб мевали дарахт экишган. Болани парвариш­лаш баробарида бу навниҳол ҳам эътиборда бўлган. Зотан, боғи-гулзори бор масканларда ҳамиша файзу тароват, фаровонлик бўлади.

Фарғонада  «Яшил макон» лойиҳаси

Мамлакатимиз бўйлаб айни кунларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мавсум давомида дарахт ва бутасимонлар ниҳолларни экиш ва парваришлаш ишларига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Фарғона вилоятида жами 15 млн. 327 минг дона, шундан жорий куз мавсумида 5 млн. 747 минг дона, 2023 йил баҳор мавсумида 9 млн. 580 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари, қаламчалар экиш режа қилиб белгиланди. Шунингдек, Фарғона вилоятида шаҳар ва туман ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, 2022 йил куз ва 2023 йил баҳор мавсумларида манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш юзасидан манзилли дастурлар ишлаб чиқилди.

Айни вақтда шаҳар ва туманларда ихтисослаштирилган кўчатхоналар ташкил этилган бўлиб, жумладан, жорий йилда Тошлоқ туманида «Турват» ўрмончилик бўлимида 20 гектар, Фарғона шаҳар Қорасув ўрмончилик бўлими 3 гектар, Фарғона тумани ўрмон хўжалиги Каптархона бўлими 6 гектар, Шоҳимардонобод ўрмон хўжалиги бўлими 6 гектар, Олтиариқ тумани Дўрмон ўрмон хўжалиги бўлими 5 гектар, Қўқон ўрмон хўжалиги Данғара, Бешариқ, Риштон бўлимларида, Қува тумани Томорқа ер участкаларини ривожлантириш илмий амалий марказида жами 50 гектар майдонда кўчатхоналар ташкил этилди. Бу йил ҳам кўчат экиш ишларини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида вилоятдаги кўчатчилик билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари назоратдан ўтказилди.

Ҳозирда Фарғона шаҳар, Бешариқ, Данғара, Риштон, Олтиариқ, Тошлоқ, Фарғона ва Қува туманларидаги кўчатчилик билан шуғулланувчи кластер ва фермер хўжаликлари томонидан 44,5 миллиондан ортиқ мевали, манзарали ва бутасимон дарахт кўчатлари етиштирилиб, кузги мавсумда экиш учун ҳозирланмоқда. Изланишлар шуни кўрсатдики, аниқланган захиралар нафақат вилоят эҳтиёжи учун етарли балки қўшни вилоятларга ҳам етказиб бериш имконини беради.

Жорий йил куз мавсумида 5 млн. 747 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш режалаштирилган

бўлиб, бугунги кунда куз мавсумида дарахт кўчатларини экиш учун кўчалар, дала четлари, автомобиль йўл бўйидаги ва ташкилот, корхона ҳамда муассасалардаги жами 1494,2 гектар бўш ер майдонлари танлаб олинди.

Энг муҳими, экилган кўчатларни парвариш қилиш учун масъулларга бириктириш бўйича режа-график ишлаб чиқилган. Ҳозиргача вилоят бўйича умумий 812 та масъул шахсларга 10 млн. 135 минг дона дарахт кўчатлари далолатнома асосида бириктирилган.

Бугунги кунда Фарғона шаҳрининг кўкаламзорлаштирилганлик даржаси 26 фоизни ташкил этмоқда. 2023 йил якунига қадар бу кўрсаткични 31 фоизга етказиш чоралари белгиланган. Умуман, вилоятда жорий йилда 64,3 гектар майдонда «яшил боғлар» ва 2022-2024 йилларда 170,5 гектар майдонда «яшил жамоат парклари» ташкил этиш белгиланган.

Экилган дарахтларни ўз вақтида суғориш ҳамда парваришлаш мақсадида 736,6 км. янги ариқлар қазилди, 134,1 км. мавжуд суғориш қувурлари таъмирланди, 75 км. янги тармоқлар тортилди, 68 та насос таъмирланиб, 146 та янги насослар ўрнатилди, 82 та ер ости сув чиқариш қудуқлари таъмирланиб, 127 та янги ер ости сув қудуқлари қазиш ишлари бажарилди.

Кейинги йилларда Фарғонада олиб борилаётган ободончилик ишлари замирида, авваломбор атроф муҳит мусаффолиги таъминлаш билан аҳоли саломатлигини асраш, ноёб дарахтлар галереясини яратиш, яшил маконларни кўпайтириш, четдан келтирилаётган дарахт кўчатларини маҳаллийлаштириш каби бир қатор вазифалар мужассам этган.

 

Фарғона вилояти Экология

бошқармаси матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар