Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисидаги нутқидан келиб чиқувчи фракция олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Ушбу тарихий нутқда келтирилганидек, бугун Иқлим ўзгаришига муносабат бўйича қўшма баёнот қабул қилиш орқали ШҲТ ушбу хавф-хатар ва таҳдидларга қарши курашишда бирдамликни намоён этмоқда. Шу билан бирга, барчамиз учун ҳаётий ўта муҳим бўлган ушбу соҳада амалий ҳамкорликнинг янги механизмлари ва шакиллари зарурдир.
Давлатимиз раҳбари ушбу масалага алоҳида эътибор қаратар экан, бу борада ўз таркибида сиёсатчилар, жамоат арбоблари, олимлар ва эксперт-экологлар, бизнес вакилларини бирлаштира оладиган ШҲТ Иқлим кенгашини тузишни таклиф қилди. Шубҳасиз, бундай формат иқлимга мослашиш лойиҳаларини илгари суриш, чўлланишга ва тупроқ деградациясига қарши курашиш, сувни тежайдиган технологияларни жорий этишдаги ҳамкорлик самарадорлигини оширишга имкон беради.
Йиғилишда сўз олган депутатлар Президентимиз илгари сурган таклиф ва ташаббусларни Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси алоҳида қўллаб-қувватлашини қайд этди. Шунингдек, ушбу тарихий нутқдан келиб чиқадиган чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
Шундан сўнг фракция аъзолари «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.
Қонун лойиҳасида таклиф этилаётган янги нормалар дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Фракция аъзолари қонун лойиҳасининг бугунги кундаги аҳамияти ва заруратини ҳисобга олиб, қизғин муҳокамалардан сўнг, ушбу ҳужжатни қўллаб-қувватлашди.
Йиғилишда фракция ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил