Дарахт экиш энг хайрли амал, эзгу қадрият саналиб, у бизга ота-боболаримиздан асрлар оша мерос бўлиб келмоқда. Оилада фарзанд туғилса, яхши ният ила дарахт экилади.
Оталаримиз, боболаримиз азал-азалдан дарахт экиб, юртни обод этиб келганлар. Ҳатто, йирик тадбирларда дарахт экиш анъанага айлангани янада қувонарлидир. Буни Самарқандда бўлган ШҲТ Саммити мисолдиа ҳам кўрдик. Давлат раҳбарлари халқаро Саммит бошланиши олдидан яхши ниятлар билан дарахт кўчатлари ўтқазишди. Бу эса бугун табиат ҳимояси дунё ҳамжамиятининг алоҳида эътиборида эканидан дарак беради.
Юртимизда яшил оламни кўпайтириш бош мақсадлардан бири сифатида белгиланган. Шу мақсадда ўтган йилдан «Яшил макон» тадбирлари бошланди ва жами 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳар ва туманлардаги яшил майдонларни 30 фоизга ошириш режа қилинган. Фарғона вилоятида эса режага мувофиқ 15 миллион туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, уларнинг парваришига катта эътибор қаратилмоқда.
Хўш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида экилган дарахт кўчатларининг бугунги ҳолати қандай? Кўчатларнинг ҳаммаси тутиб кетдими, парвариши ўз ватида қилиняптими? Ушбу саволларга жавоб олиш, экилган дарахтларнинг ҳолатини билиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Муҳаммадали Маҳмудов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоят марказидан тортиб, энг чекка туман ва шаҳарларгача мониторинг ўтказмоқда. Ҳудудларда экилган дарахт кўчатларининг ўсиш ҳолати мутасаддилар, тажрибали боғбон ва деҳқонлар иштирокида ўрганиб чиқиляпти. Зарур ҳолларда тавсиялар берилмоқда, айрим йўл қўйилган камчиликлар жойида бартараф қилиняпти.
Мониторинг жараёнида аҳоли билан суҳбатлар ўтказилиб, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, фуқароларнинг санитария, экологик маданиятини оширишга ҳам эътибор қаратилмоқда. Сир эмас, белгиланмаган жойга чиқинди улоқтириб кетиш, оқар сувларга чиқинди ташлаш ҳолатлари афсуски тез-тез учрамоқда. Бу эса аҳоли орасида юқумли касалликлар кўпайишига замин яратади.
Аҳолига етиб борадиган сувнинг сифати кўп ҳолларда паст даражада эканини кўриш мумкин. Сувнинг қаттиқлик даражаси ошиб бораётир. Айрим ҳудудларда сувнинг шўрлиги сабаб ичишга ҳам яроқсиз.
Ана шундай вазиятлар сабаб, Риштон, Олтиариқ туманларида буйрак, жигар касаллиги билан хасталанаётган беморлар сони ошмоқда.
Фарғонада «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатларини мониторинг қилиш ишлари туманларда ҳам давом этди. Ҳудудларда кўчатларининг ҳолати яхши, ўсувчанлиги юқори. Аммо, айрим жойларда бироз нимжон. Бунинг сабаби ўрганилганида сувнинг яхши етиб бормаганлиги аниқланди. Ишчи гуруҳ томонидан зарур ҳудудларда кўчатларни суғориш ишлари ташкил этилди.
Ёзёвонда экилган дарахтларни мониторинг қилиш жараёнида вилоят партия ташкилоти раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи аъзолари туманда яқинда ташкил этилган «Яшил парк» ёшлар боғида ҳам бўлишди. Шу ерда она табиатни кўз қорачиғидек асраш, ўсимликлар, ҳайвонот олами, дарахтларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, чиқиндиларни белгиланган жойга ташлаш, ичимлик сувни исроф этмаслик бўйича ёшлар билан учрашув ҳам ташкил этилди. Озон қатламининг емирилиши ва туйнуклар ҳосил бўлиши аввало инсонларнинг экологияга бўлган аянчли муносабати сабаб экани таъкидланди.
Бу каби тадбирлар ҳудудий партия ташкилотлари, туман ва шаҳар кенгашлари томонидан давом эттирилмоқда. Асосий мақсад экилган дарахтларни сақлаб қолиш, аҳолининг экологик маданиятини оширишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Фотима ЎКТАМОВА,
ЎЭП Фарғона вилоят кенгаши
матбуот хизмати ходими
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил